Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Дилбандингиз мактабга тайёрми?

13.03.2014
53 марта ўқилди
Дилбандингиз мактабга тайёрми?

Оила гулзор бўлса, фарзанд – шу гулзорнинг муаттар гули. Унинг гўзал табассуми, ширин овози оиланинг энг катта қувончи, шодлигидир. Гўдакнинг ҳиди – жаннат бўйи. Оила эса жамият ҳаётини олға сурувчи, келажак авлодларни тарбиялаб камол топтириш учун масъул бўлган тарбия ўчоғидир. Шундай экан, ота-оналарга бола тарбияси ҳақида керакли билим ва тарбия услублари ҳақида кенг маълумот бериш муҳим вазифалардан бири саналади.

Бола тарбияси жараёнида турли усулларни қўллаш чуқур ўйлаб, эҳтиёткорлик билан иш кўришни талаб этади. Гўдакни комил инсон этиб камол топтириш учун сабр-тоқат, меҳнат ва болага меҳр-муҳаббат талаб этилади. Айниқса, уларни мактабга тайёрлаш жараёнини пухта олиб бориш керак. Бунда мактабгача таълим муассасасининг ўрни беқиёс. Аммо ота-она ҳам бунга бефарқ бўлишга ҳаққи йўқ. Бу ҳақида психологларнинг фикри ҳам аҳамиятли.

Уларнинг таъкидлашича, 5-6 ёшдаги боланинг барча сезги органлари тузилиши жиҳатидан тўла ривожланган бўлади. Бу ёшдаги бола ички дунёсини туйғулар билан кашф этади. Бола оламида туйғунинг аҳамияти каттадир. Тегмаган нарсасига тегиб, татиб кўрмаганини татиб, эшитмаганини эшитиб, шу йўсинда у ўз онгини шакллантириб, тасаввурини бойитиб боради. У ўзи ёқтирган ўйин ёки машғулот устида соатлаб ўтириши мумкин. Шунингдек, бу ёшдаги болаларда кўпроқ образли хотира ривожланган бўлиб, улар эшитган нарсаларига нисбатан бевосита кўрган нарсаларини яхши эслаб қолади.

Бола мактаб ёшига етгач эса ўзи бемалол ўтириб ёзади, ҳарфларни ўқий олади. Ўқишни яхши биладиган, қўшиш ва айиришдан хабари бор болада ҳам дарсда ўзини қандай тутиши, партадоши билан мулоқот қилиш каби муаммолар қийин кечиши мумкин. Мактабда ўқишнинг бошланиши эса ҳар бир бола учун стресс ҳолатига айланади.

Боланинг психик хусусиятлари ҳақида айтадиган бўлсак, хотира, идрок, фикрлаш қобилияти ва тафаккурнинг маълум бир ривожланиш даражасидагина болани мактабга тайёр дейиш мумкин. Мактабга тайёр бола ўз фаолиятини режалаштиришни билади. У ўз олдига мақсад қўя олади ва унга эришишга интилади. Психологик тайёргарликни қачон бошлаш керак? Ҳозирги пайтда ҳар бир боғча, мактаб ва поликлиникаларда психолог мавжуд. Бола мактабга боришидан бир йил олдин психолог қабулида бўлинг. Бунда хато ва камчиликларни билиш ва улар устида ишлаш осон бўлади.

Теглар:#2014/11

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Мактабгача таълим: Болажонлар экологияни қандай ўрганади?Жамият

Мактабгача таълим: Болажонлар экологияни қандай ўрганади?

Мамлакатимизда экологик маданиятни ривожлантириш мақсадида Мактабгача таълим вазирлиги Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг (ЕХҲТ) Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори

28.01.202182
“Ақлвой” ўз фаолиятини бошладиЖамият

“Ақлвой” ўз фаолиятини бошлади

Ўзбекистонда жорий йилнинг 22 мартидан болалар учун мўлжалланган таълим ва кўнгилочар телеканал фаолият бошлади. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлигида ўтказилган матбуот анжуманид

24.03.2021170
Қулупнай мавсумига тайёрмисиз?Тиббий сабоқлар

Қулупнай мавсумига тайёрмисиз?

Апрелнинг охири ва май ойи қулупнай айни пишиб етилган пайт ҳисобланади. Айниқса, рангини айтмайсизми, ёқутдек товланади. Тилни ёргудек мазали. Сизга антиқа бир маслаҳатимиз, қулуп

16.04.2021138
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.2022324