Бугуннинг ўқитувчиси замонавий технологиялар билимдони бўлиши зарур
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида таъкидланганидек: “Халқимизнинг эртанги куни қандай бўлиши фарзандларимизнинг бугун қандай таълим ва тарбия олишига боғлиқ. Бунинг учун ҳар қайси ота-она, устоз ва мураббий ҳар бир бола тимсолида аввало шахсни кўриши зарур.
Ана шу оддий талабдан келиб чиққан ҳолда, фарзандларимизни мустақил ва кенг фикрлаш қобилиятига эга бўлган, онгли яшайдиган комил инсонлар этиб вояга етказиш таълим-тарбия соҳасининг асосий мақсади ва вазифаси бўлиши лозим".
Дарҳақиқат, бугунги кунда ўрта махсус касб-ҳунар таълими тизими учун педагогика соҳасида мустақил фикр юритадиган, юксак маънавий-ахлоқий салоҳиятга эга бўлган ўқитувчиларни тайёрлаш, уларнинг малакасини ривожлантиришнинг замонавий методикалари, шакллари, усуллари ҳамда воситаларини ишлб чиқариш долзарб вазифалардан ҳисобланади.
Бугун таълим муассасаларига ўз соҳасидаги билимларини мустаҳкам эгаллашдан ташқари замонавий педагогик технологияларни ва интерфаол усулларни пухта биладиган, улардан ўқув ва тарбиявий машғулотларни ташкил этишда фойдаланиш қоидаларини биладиган ўқитувчилар керак. Бунинг учун барча фан ўқитувчиларини янги педагогик технологиялар ва интерфаол усулларга оид билимларини янада мустаҳкамлаш борасида олган билимларини ўқув-тарбиявий машғулотларда қўллаш малакаларини ошириб бориш лозим.
Ўқитувчининг педагогик маҳорати ҳақида фикр юритар эканмиз, унинг билим ва фикр доирасининг кенглигига, ўз вазифасига муносабатига эътибор бермоқ керак. Айни вақтда замонавий таълим масканларига, касб-ҳунар коллежларига, академик-лицейларга ўз фанини мукаммал биладиган, ўз амалий фаолиятига замонавий педагогик ва информацион-коммуникацион технологияларни қўллайдиган малакали мутахассислар керак.
Ўқитувчи таълим-тарбия жараёнида ўқувчиларнинг имкониятлари ва талабларини инобатга олиши зарур. Устоз томонидан тарғиб этилаётган таълим ва тарбия тизими шахсга йўналтирилган характерга эга бўлиши, яъни шахснинг ҳар хил хусусиятлари ва сифатига эътибор қилган ҳолда табақалаштирилган бўлиши керак.
Педагогик маҳорат соҳиби бўлишга интилган киши, шубҳасиз ўз билимини доимо кенгайтириши, ўқувчи талабига маънавий-ахлоқий таъсир этувчи ғоя ва фикрларни янгилаб бориши зарур. Зеро, бизнинг асосий кучимиз бўлган ёшлар тарбияси ишониб топширилган ўқитувчининг ўзи ҳар томонлама тарбияланган бўлиши лозим.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларЧақалоқнинг бош соҳасини эҳтиёт қилишда нималарга эътибор бериш зарур?
Янги туғилган боланинг суяги мўрт бўлади. Озгина эҳтиётсизлик ҳам унда тузатиб бўлмас асоратларга сабаб бўлиши мумкин. Айниқса, жазирама кунларда чақалоқнинг бош соҳаси жиддий эъти
МаданиятХалқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси
"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C
СаломатликЎқувчилар таомномаси қандай бўлиши лозим?
Соғлом фарзанд оила қувончи, ота-онанинг бахти, ҳаёт давомчиси ҳисобланади. Шу боис ҳар бир оилада бола парваришига, унинг соғлом таомланишига алоҳида эътибор қаратилади. Ўғил-қизл
Тиббий сабоқларКимга қанча йод зарур?
Океан ва денгизлардан узоқлик, кескин континентал иқлим шароити халқимиз саломатлигига ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Айрим касалликлар борки, улар юртимизда сурункали тус олг
