
Унинг таълим жараёнига мослашишида нималарга эътибор қаратиш лозим?
Боланинг таълим жараёнига қанчалик тез ва тўлиқ мослашиши ота-она, ўқитувчи ва психологлар диққат марказида бўлиши лозим. Бу жараёнда турли усуллар мавжуд бўлиб, улар муваффақиятга эришишда қўл келади.
Мактаб болага жисмоний ва интеллектуал кучни сафарбар қилишни талаб қиладиган жуда кўп янги вазифаларни қўяди. Биринчи синф ўқувчиси ўз ҳаётида пайдо бўлган янги шароитларга мослашиши керак. Бу ўқувнинг биринчи йилидаги энг оғир давр. Ҳар бир бола учун мослашиш даври индивидуал равишда содир бўлади. Унинг муддати уч ҳафтадан олти ойгача ўзгариши мумкин. Айниқса, биринчи синф ўқувчисини мактаб ҳаётига мослаштириш пайтида аниқланган камчиликларни тузатиш муҳимдир.
Аввало бир жиҳатга эътибор қаратиш, яъни ўқитувчилар ва ота-оналарга болаларни мактабга мослаштириш жараёнида ёрдам бериш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилиши керак. Бу жараён бир неча босқичда амалга оширилади:
– биринчи ой машғулот ва танаффусларда боланинг хатти-ҳаракатларидаги хусусиятларни аниқлаш;
– ақлий ривожланиш даражаси, яъни ёш нормасидан ортда қолган болаларни аниқлаш;
– ўқувчининг ҳиссий ҳолати барқарорлиги, салбий ёки ижобий ҳис-туйғулари мавжудлиги ва қўрқувга олиб келадиган омилларни таҳлил қилиш.
Энг кенг тарқалган диагностика усули – бу кузатув. Кўпинча, танлаб кузатиш қўлланилади. Бу қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
– болалар фаолиятини таҳлил қилиш;
– дафтарларни кўриш;
– оғзаки жавобларни тинглаш;
– мавжуд шахслараро муносабатларни таҳлил қилиш.
Баҳолашни ўтказиш учун турли болаларнинг диагностик маълумотларини солиштириш нотўғри. Шуни ёдда тутиш керакки, боланинг ривожланиш динамикаси унинг индивидуал кўрсаткичлари асосида белгиланади.
Олинган маълумотларни таълим маҳоратининг индивидуал хусусиятлари, боланинг табиатига мувофиқ тузатиш керак. Ушбу ҳақиқатни ҳисобга олган ҳолда, ота-оналарнинг фикри ва ўқитувчининг эксперт баҳоси асосида боланинг мактабга қай даражада мослашгани аён бўлади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
СаломатликҲомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?
Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти
