Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Бир йилда уч марта ҳосил

25.12.2017
41 марта ўқилди
Бир йилда уч марта ҳосил

Самарқанд вилояти аҳолисининг етмиш фоизи қишлоқларда истиқомат қилиши ва уларнинг тасарруфида бир неча минг гектар ер мавжудлигини ҳисобга олсак, вилоят озиқ-овқат етиштиришда нақадар катта ресурсга эга эканлиги аён бўлади.

– Томорқадан оқилона фойдаланилса, бир йилда бемалол уч марта ҳосил олиш мумкин, – дейди Пастдарғом тумани “Қўқони” маҳалласида яшовчи Комил Қувондиқов. – Тасарруфимизда 15 сотих ер участкаси бор. 8 сотихи хўжалик бинолари, мевали дарахт, ток билан банд бўлганида ҳам 7 сотих деҳқончиликка қолади. Тажрибамдан маълум, агар ер оби-тобида ишлов берилиб, маҳаллий ўғитга тўйдирилса, бир сотих ердан ўртача 300 килограмм картошка, 350 килограмм помидор, 250-300 килограмм сабзи олиш мумкин. Эртанги ҳосил йиғиштириб олиниши билан иккинчи экин сифатида бодринг, маккажўхори экса бўлади. Улардан бўшаган ерга учинчи марта кузги сабзи, турп, шолғом экиб, бир тоннадан зиёд ҳосил олиш имконияти мавжуд. Айниқса, кечки карам ҳосилдор бўлади. Бир сотихдан 650-700 килограмм ҳосил кўтариш, кеч кузда яна ерга тўқсонбости қилиб, пиёз, саримсоқпиёз, шивит, петрушка ва исмалоқ экиш мумкин. Хуллас, бир парча томорқа ердан унумли фойдаланилса, бир йилда ҳатто, тўрт марта экин экса бўлади.

Бунақа қуёшли юрт яна қайда бор? Тер тўкиб, меҳнат қилган кишини ер қуруқ қўймайди. Эндиликда томорқадан фалончи 30-40 миллион сўм даромад олибди, деса ҳеч ким ажабланмай қўйди. Сабаби, кимдир лимон, кимдир иссиқхонада, очиқ майдонда сабзавот етиштириб, буни исботлаяпти. Шу боис, бозорларимиз йил – ўн икки ой ноз-неъматлар билан тўла.

Теглар:#2017/51

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Липомани олиб ташлаш керакми?Иқтисод

Липомани олиб ташлаш керакми?

Липома – яхши сифатли ўсма, ёғ тўқималаридан тузилган бўлиб, асосан терида, кам ҳолатларда эса сут бези, бош ва орқа мия­да ҳам ҳосил бўлади. Ўсма секин асталик билан ўсади ва мали

11.11.2022308
Янги лойиҳа: малина қандай етиштирилмоқда?Иқтисод

Янги лойиҳа: малина қандай етиштирилмоқда?

Бугунги кунда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштиришда илғор ютуқларга эришилмоқда. Жумладан, 2023 йилда "Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшимча қиймат занжири ярати

04.10.2024246
Тиш тошлари қандай пайдо бўлади?Иқтисод

Тиш тошлари қандай пайдо бўлади?

Тиш тошлари бу – тиш устки қисмида қотиб қолган қатлам. Озиқ-овқат зарралари тишлар ва милкларни қоплайди. Уларда бактерияларнинг бутун колониялари ҳосил бўлиб, улар тиш тошларини

14.10.2022240
Ош тузи нима учун йодланган бўлиши зарур?Иқтисод

Ош тузи нима учун йодланган бўлиши зарур?

Йод – инсон организмининг меъёрий фаолияти учун лозим бўлган элемент. У табиий равишда фақат маълум иқлим шароитида, кўпинча денгизга яқин минтақаларда ҳосил бўлади. Йод кам миқдор

06.07.2022155