Шаҳар марказидаги икки қаватли уй барчанинг эътиборини тортарди. Ҳар бир йўловчи унга ҳавас-ла боқар, ўзининг ҳам шундай уйи бўлишини орзу қиларди. Кенг ва шинам ҳовлининг ўртасида жойлашган катта фаввора атрофида экилган турли хил кўзни қувонтирадиган гуллар меҳмонларнинг баҳри дилини очарди.
Эшик ёнидаги сўрида Кимёхон ая ёшликда бирга ўсган дугонаси Марҳаматхон билан, болаликдаги хотиралар, фарзандлари ҳаёти тўғрисида суҳбатлашиб ўтиришарди. Гапдан-гап чиқиб Кимёхон ая анчадан бери “ҳусайни” узумини ейишни истаётгани, бу ҳақда келинига оғиз очганида келинининг “Яшаш оғир бўлиб қолган, аҳволимизни кўрган одамнинг бизга раҳми келади, ўғлингизнинг ортиқча пули бор эканми? Рўзғорни аранг тебратяптику, ўзимиз ночорлигимизда сўраётган нарсангизни қаранг. Ана музлаткичдан қўлингизга илинган нарсани олишингиз мумкин”, деган жавоби унинг дилини вайрон қилгани ҳақида гапирди.
Дугонасининг гапларини тинглаган Марҳаматхон: – “Хафа бўлманг, ўргилай, агар ўғлингиз шу гапларни эшитганида келинингизнинг паттасини қўлига тутқазган бўларди” – дея тасалли берди. Ҳовлида ўйнаб юрган Саиджоннинг кутилмаганда “Йўқ, бувижон кечқурун аям ўртангиздаги гапларни оқизмай-томизмай дадамга айтганида, дадам яхши қилибсан, яна кампиршо инжиқлик қилиб бирор нарса сўраса боплаб жавоб беравер”, – дея айтган гапи Кимёхон аянинг бағрини баттар тилкалади. Кўзларига ёш қалқиди, аммо, дугонасининг олдида истиҳола қилиб ўзини йиғидан тийди. Марҳаматхон дугонасини хижолатли ҳолатдан чалғитиш учун мактабда ўтган даврлари тўғрисида гап очди. Кетар чоғи кейинги сафар келганида албатта узум олиб келишни кўнглига тугиб қўйди.
Орадан икки кун ўтгач Кимёхон аянинг вафоти тўғрисида гап тарқалди. Фотиҳага келганлар учун дастурхонни шундай безатишгандики, гўё бу хонадонда аза эмас тўй-томошага тараддуд кўрилаётгандек. Улар орасида ҳар хил ширинликлар, турли навдаги мевалар, нафақат диёримизда етиштирилган, балки чет элдан келтирилганлари ҳам бор эди. Ҳеч гапдан хабари йўқ Марҳаматхон ая қўлида бир бош ҳусайни узум тутганча бўлган воқеаларни эшитгач, дастурхонга назар солди-ю, онаси тириклигида эмас вафотидан сўнг ноз-неъматларни тўкиб сочган бебурд фарзандга қарата: “Шунча иззат-икромни бегоналарга эмас, ўз онангга қилсанг бўлмасмиди?!” – дея зардали танбеҳ берди. Сўнг ҳовлини ёшига тўғри келмаган чапдастлик билан тарк этди. Кўзидан “дув-дув” ёш тўкилаётган ўғилнинг пойида эса бир бош узум сочилиб ётарди.
Туронбека ЖАББОРЛИ

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли
Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош
Тиббий сабоқларЧақалоқнинг бош соҳасини эҳтиёт қилишда нималарга эътибор бериш зарур?
Янги туғилган боланинг суяги мўрт бўлади. Озгина эҳтиётсизлик ҳам унда тузатиб бўлмас асоратларга сабаб бўлиши мумкин. Айниқса, жазирама кунларда чақалоқнинг бош соҳаси жиддий эъти
ЖамиятТеридаги холлар онкологик муаммоларга сабаб бўладими?
Хол одамнинг бўйин ёки бош каби аъзоларида жойлашган бўлса, уни жароҳатланишдан эҳтиётлаш лозим. Чунки бўйинга ҳар куни кийимларнинг ёқаси тегиб ишқаланади. Бошда бўлса, сочни тара
СпортБола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?
Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш