Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Аёл борки, олам мунаввар!

04.03.2017
47 марта ўқилди
Аёл борки, олам мунаввар!

Ўзбек Миллий академик драма театрида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказилган тадбир шундай номланди.

Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги, туман хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда туманнинг фаол аёллари, фахрий онахонлар, иқтидорли қизлар иштирок этди.

Шайхонтоҳур тумани ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси С.Пўлатова, Ўзбек Миллий академик драма театри директори Ф.Маъсудов ва бошқалар мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, иқтидор ва изланишларини рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг самарали меҳнат қилиши, билим ва маҳоратини ошириши, истеъдод ва ишбилармонлик салоҳиятини намоён этиши учун барча имкониятлар яратилган. 

– Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг оилани ҳам, жамиятимизни ҳам бирлаштириб, унга файзу-барокат киритадиган, хонадонларимизни меҳр-муҳаббат, нафосат, эзгулик нури билан мунаввар қиладиган зотлар аслида мўътабар оналаримиз, мунис опа-сингилларимиздир, деган сўзларида улкан маъно мужассам, – дейди "Янгиобод" маҳалла фуқаролар йиғини раиси Манзура Валиева. – Мустақиллик йиллари ўзбек аёли чинаккам қадр топди, бахт топди. Хотин-қизларнинг тадбиркорлик билан шуғулланиши, иш билан банд бўлиши, жамият тараққиётига қўшаётган ҳиссаси муносиб рағбатлантирилмоқда.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Маънавият – билимлар асосиМаданият

Маънавият – билимлар асоси

Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б

15.11.2024276
Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформасиМаданият

Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси

"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C

12.09.2024185
Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?Саломатлик

Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?

Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти

29.11.2024562
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.2025357