
Тана ҳароратимиз ошса, шамолладим шекилли деб ўйлаймиз. Тўғри! Шамоллаш – тана ҳарорати кўтарилишининг асосий сабабчиси. Бу ҳолатга деярли барча тушган ва одамнинг иссиғи кўтарилса, қандай аломатлар пайдо бўлишини яхши биламиз. Бироқ кўпчилик беморлар руҳий сиқилишдан ҳам тана ҳарорати кўтарилишини билишмайди.
Шу ҳақда тўхталиб ўтсак.
Кучли стресс ёки доимий сиқилишлар натижасида одамда тана ҳарорати кўтарилади. Бу ҳолат жуда кам учрагани учун баъзида врачлар ҳам аросатда қолишади.
Белгилари қандай? Тана ҳарорати 38°С га кўтарилади-ю, нормал ҳолатга қайтмай туради. Кам ҳолларда бу кўрсаткич 39°-40°С га етади. Бундай беморлар қонида яллиғланиш белгилари аниқланмайди, ҳолсизланиб ётиб қолишмайди, врач қабулига бемалол ўзлари қатнаб юришади. Яллиғланишга қарши дорилар, аспирин ва антибиотиклар таъсири жуда паст бўлади ёки умуман таъсир қилмайди. Кўпинча ушбу ҳолат кучли стрессдан сўнг вужудга келади. Демак, асабдан тана ҳарорати кўтарилишини ва бу ҳолат бир неча ойлаб давом этишини эсда тутинг.
Бундай беморга тана ҳароратини туширувчи дорилар билан муолажа қилавериш ёмон асоратларга олиб келиши мумкин. Бемор, авваломбор, тинчланиши лозим. Тинчлантирувчи дорилар ичганда ҳам тана ҳарорати нормага тушиши мумкин. Баъзида эса ҳеч қандай дори-дармон наф бермайди. Беморни ҳадеб самарасиз даволашга уринавериш уни шифокорлардан бездириб қўяди. Аксарият ҳолларда беморни режали тарзда кузатувга олиш ва унга психотерапевтик ёрдам кўрсатишнинг ўзи кифоя. Вақт ўтиб, тана ҳарорати яна нормага қайтади.
Эсда тутинг! Тана ҳарорати ошса, врачни уйга чақиринг. Врач сизга зарур текширувларни ўтказиб, тана ҳарорати нимадан ошганлигини аниқлаб беради. Агар тана ҳарорати стресс сабабли ошганлиги маълум бўлса, сизни тиббий психолог даволайди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларБошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли
Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош
Тиббий сабоқларКўкйўтал қандай хасталик?
Кўкйўтал нафас йўлининг жуда хавфли бактериал инфекцияси ҳисобланиб, унга йўлиққан киши йўталиши ёки акса уриши оқибатида ҳавога микроб тарқалади ва шу яқин атрофда нафас олган кши
