Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Алишер Навоий асарлари таржима қилинди

07.02.2017
34 марта ўқилди
Алишер Навоий асарлари таржима қилинди

Ўзбекисон Ёзувчилар уюшмасида Алишер Навоийнинг “Хазойин ул-маоний” асарининг рус тилига, Ойбекнинг “Навоий” романининг инглиз тилига таржима қилиниб, нашрдан чиқарилган китоблари тақдимоти бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари Иқбол Мирзо, Ўзбекистон халқ шоирлари Омон Матжон, Усмон Азим ва бошқалар буюк бобокалонимизнинг бой маънавий меросини, ибратли ҳаёт йўли ва фаолиятини чуқур ўрганиш, уни ёшлар ўртасида кенг тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади. 

Мамлакатимизда Навоий ижоди, бой меросига эътибор тобора юксалиб бораётир. Улуғ шоирнинг ижод намуналарини жаҳон халқлари тилларига таржима қилишга қизиқиш кучайиб бораётгани, айниқса, аҳамиятлидир.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва “Ижод” жамоат фонди томонидан буюк мутафаккирнинг “Хазойин ул-маоний” асарини жаҳоннинг ўн тўрт тилида нашр этиш лойиҳаси ишлаб чиқилган. Ушбу лойиҳа доирасида “Хазойин ул-маоний” илк бор рус тилида “Сокровищница мысли” деб номланган тўплам ҳолида нашр этилди. Ушбу тўплам филология фанлари номзоди К.Панченко томонидан тузилди. 

Атоқли адиб Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбекнинг “Навоий” романида Алишер Навоий ҳаёти ва ижод йўли, ўша даврдаги ижтимоий ҳаёт ва мураккаб сиёсий воқеалар ўзига хос усулда акс эттирилган. Мазкур асар китобхонлар орасида катта қизиқиш ва алоҳида эътиборга сазовор бўлган. Уюшма томонидан ушбу асарни бошқа хорижий тилларга таржима қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

“Навоий” романи И.Тўхтасинов ва О.Мўминов томонидан инглиз тилига таржима қилинган.

– Алишер Навоий ижодига жаҳон миқёсида қизиқиш тобора кучайиб бораётир, – дейди шоир Рустам Мусурмон. – Бугунги кунда шоир ғазаллари инглиз, француз, немис ва бошқа тилларга таржима қилинмоқда. Зеро, Навоий асарларидаги теран фалсафа, бетакрор ташбеҳлар ва шеърий санъатнинг ранг-баранглиги бутун инсониятни эзгуликка, гўзалликка чорлайди. Бу улкан маънавий бойликни жаҳон бўйлаб кенг ёйиш, дунё халқларини Навоийнинг ижод намуналари билан баҳраманд этишда таржима санъатининг ўрни катта.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.2025285
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.2024167
Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?Саломатлик

Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?

Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти

29.11.2024510
Ўқувчилар таомномаси  қандай бўлиши лозим?Саломатлик

Ўқувчилар таомномаси қандай бўлиши лозим?

Соғлом фарзанд оила қувончи, ота-онанинг бахти, ҳаёт давомчиси ҳисобланади. Шу боис ҳар бир оилада бола парваришига, унинг соғлом таомланишига алоҳида эътибор қаратилади. Ўғил-қизл

24.01.2025322