
Наманган вилоятида 15 минг 500 дан зиёд кичик бизнес субъекти фаолият кўрсатиб, уларнинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши 68,2 фоизни ташкил этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Ташаббус – 2017” кўрик-танловининг Наманган вилояти босқичида бу алоҳида таъкидланди.
– Танловнинг шаҳар ва туман босқичларида 350 дан ортиқ тадбиркор, фермер ва ҳунарманд иштирок этиб, улар орасидан сараланган 35 иштирокчи вилоят босқичида ўз имкониятини синовдан ўтказмоқда, – дейди Наманган вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Ортиқов. – Иштирокчиларнинг кўргазмаларини кузатар экансан, бир вақтлар чет эллардан келтирилган лок-бўёқ, трикотаж, кийим-бош, пойабзал ва бошқа кўплаб маҳсулотлар энди ўзимизда нафақат ишлаб чиқарилаётгани, балки экспорт қилинаётганидан беихтиёр ғурурланиб кетасан киши. Бу мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил иқтисодий ислоҳотлар самарасидир.
Наманган шаҳридаги муҳташам "Ёшлар маркази”да тадбиркор, фермер ва ҳунармандлар ўзлари ишлаб чиқараётган 2 мингдан зиёд турдаги саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, ҳунармандлик буюмлари, халқ истеъмоли молларини намойиш этди. Жумладан, кўргазмада миллий ҳунармандликнинг қўл меҳнатига асосланган анъанавий турлари – тўқимачилик, зардўзлик, каштачилик маҳсулотларига ҳам қизиқиш катта бўлди.
Наманган туманидаги “Element paint” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Акмалжон Аҳмаджонов “Энг яхши тадбиркор”, “Мусаффао иқлим транс” фермер хўжалиги раҳбари Комилжон Юсупов “Энг яхши фермер”, Наманган шаҳридан тўқувчи Обидхон Жамолов “Энг яхши ҳунарманд” номинациялари бўйича ғолиб бўлди ва танловнинг мамлакат босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.
– “Ташаббус” да аввал ҳам қатнашганман ва бу танлов мен учун катта мактаб вазифасини ўтаган, – дейди Акмалжон Аҳмаджонов. – Корхонамизда уй-жой қурилиши учун лок-бўёқ маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Ўтган йилларда корхонани модернизация қилиш, маҳсулот сифатини яхшилашга алоҳида эътибор қаратдик. Бугун юртимизда кенг қулоч ёйган бунёдкорлик ишларини қурилиш-пардозлаш ашёларисиз тасаввур этиб бўлмайди. Келажакда маҳсулот турини кенгайтириш ва сифатини янада юксалтириш мақсадида янги лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирганмиз.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
МаданиятХалқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси
"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C
ИқтисодОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимлар
Бугунги кунда мамлакатимизда ОИВ/ОИТС касаллигига қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг 2023 йил 20 январдаги “Одамнинг иммунитет танқис
ИқтисодЯнги лойиҳа: малина қандай етиштирилмоқда?
Бугунги кунда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштиришда илғор ютуқларга эришилмоқда. Жумладан, 2023 йилда "Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшимча қиймат занжири ярати
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
