Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги учун учувчисиз аппаратлар ишлаб чиқарилади

29.07.2017
39 марта ўқилди
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги учун учувчисиз аппаратлар ишлаб чиқарилади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига бўлган сафари давомида “Ўзагротехсаноатмашхолдинг” корхонасига ташриф буюриб, у ерда дала майдонларини учувчисиз аппарат ёрдамида ўтказилган мониторинги натижалари билан танишиб чиқди.

Квадрокоптер ёрдамида қишлоқ хўжалик ер майдонларининг ҳудуди ўлчаниб, аэрофотосъемки қилинган ва электрон маълумотлар базасига киритилган. Тажриба натижасида ушбу иш учувчисиз аппарат (дрон) ёрдамида амалга ошириш самолётдан кўра бир неча баробар самарадор эканлиги аниқланган. Масалан, 100 гектар майдонни “Ан-2” самолёти ёрдамида ўрганиш учун 20 соат вақт керак бўлади. Дронлар ёрдамида эса ушбу ишни 4 соатда амалга оширса бўлади. Ундан ташқари махсус дронлар пахта далаларига дори пуркаш вазифасини ҳам самарали ўташи мумкинлиги намойиш қилинди.

“Бундай замонавий ускуналар қишлоқ хўжалиги учун муҳим аҳамиятга эга. Агар бизни кеалажак қизқитирса, биз тезда ишлашнинг замонавий услубларига ўтишимиз керак. Дронлар ишлаб чиқаришга алоҳида эътибор беришимиз, ушбу мақсадда қўшма корхона ташкил қилишимиз ва керакли кадрлар тайёрлашимиз керак”, — деди Шавкат Мирзиёев.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Янги лойиҳа: малина қандай етиштирилмоқда?Иқтисод

Янги лойиҳа: малина қандай етиштирилмоқда?

Бугунги кунда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштиришда илғор ютуқларга эришилмоқда. Жумладан, 2023 йилда "Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшимча қиймат занжири ярати

04.10.2024264
ОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимларИқтисод

ОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимлар

Бугунги кунда мамлакатимизда ОИВ/ОИТС касаллигига қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг 2023 йил 20 январдаги “Одамнинг иммунитет танқис

29.11.2024275
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.2025394
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.2024256