Телевизор – болаларнинг ортиқча семириб кетишига сабаблардан бири

Лондон Университет коллежи олимлари 12556 нафар боланинг тиббий маълумотларини таҳлил этди. Олимлар аниқлашича, 7 ёшида ётоқхонасида телевизори бўлган болаларнинг 30 фоизига 11 ёшида семириш ташхиси қўйилган. Ётоқхонада телевизор ўрнатиш семириш хавфини тахминан 20 фоизга оширган.
Тадқиқотчилар натижаларга таъсир кўрсатиши мумкин бўлган омилларга, хусусан, оиланинг даромад даражаси, она сутидан озиқлантириш давомийлиги, онанинг маълумот даражаси, уйқу ҳолати, жисмоний фаоллик даражаси, онанинг ҳамда боланинг 3 яшарлигидаги тана оғирлиги индекси кабиларга ҳам эътибор қаратишди. Телевизор олдида вақт ўтказиш асосан қизларда ортиқча вазн пайдо бўлишига олиб келган.
Кузатувлар уларнинг қонида ёғ миқдори ортиб, қондаги қанд моддаси кўпайганини, инсулинга чидамлилик даражаси ва қон босими баландлаганини кўрсатди.
Орифжон Мадвалиев
тайёрлади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларXXI асрнинг янги эпидемияси: телефонга қарамлик болаларнинг саломатлигига қандай таъсир кўрсатади?
Бугун гаджетлар ҳаётимизнинг ажралмас қисми, турли вазиятларда «ёрдамчи»мизга айланган. Керакли маҳсулотни харид қилиш, бирон инсон билан тез боғланиш, зарур маълумот олиш ёки юбор
Тиббий сабоқларКўкрак бези саратонидан эҳтиёт бўлинг!
Бугунги кунда мамлакатимизда кўкрак бези саратони онкологик касалликлар орасида ўлим кўрсаткичлари бўйича етакчи ўринлардан бирини эгалламоқда. Бироқ бу касалликни эрта босқичларид
Тиббий сабоқларАппендицитдан дарак берадиган белгилар...
Таомланишдаги ўзига хос хусусиятлар ва иқлим шароити туфайли юртимиз аҳолиси орасида ошқозон-ичак тизими касалликлари тез-тез учрайди. Шулардан бири ўткир кўричак (аппендицит) хаст
Тиббий сабоқларЎз саломатлигингизни ва келажагимизни асранг!
Инсон саломатлиги ҳар недан қиммат. Уни асраш ҳар биримизнинг энг муҳим вазифамиздир. Унутмаслик керакки, танага юқумли ёки юқумсиз касаллик зарар ёки шикаст етказса, бу саломатлик
