Билим – келажак пойдевори

Бағрикенг ва қутлуғ остона аталмиш мўътабар даргоҳ – мактаб бағрида яйраб билим олаётган ўқувчиларнинг улғайиб эртага эл корига ярайдиган муносиб ворислар бўлишини бугундан ўйламоқ асло кечиктириб бўлмайдиган вазифалардан бири. Чунки, бола қалбидаги жамики орзу-умидлар ана шу қадрдон ошиёнда шаклланади.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2013 йил 18 январдаги “Энг фаол ўқувчи” ва “Энг фаол синф” номинацияларини жорий этиш тўғрисида”ги 21-буйруғи ўқувчиларнинг билим-кўникмаларини мустаҳкамлаш йўлида яна бир хайрли қадамдир. Бу борада Самарқанд вилояти Нарпай туманидаги 64-мактабда ҳам бир қатор ибратли ишлар амалга оширилмоқда.

Таълим масканида ўқувчиларнинг интилиши, қизиқиши ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий фаоллигини ошириш, қобилиятини руёбга чиқариш, билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш борасидаги тинимсиз изланишлар ўз самарасини бермоқда. Мактаб раҳбари Муборак Мирзавалиева етакчилигидаги жамоанинг ўзаро аҳиллиги боис таълим маскани нафақат туманда, балки вилоятда ҳам етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Мавжуд фан ва спорт тўгараклари ўқувчилар билан гавжум. Илм масканидаги Ахборот-ресурс маркази, “Саломатлик бурчаги”, шинам спорт зали болажонларнинг севимли масканига айланган. Ўтказилаётган кўрик-танловлар, фан олимпиадалари, спорт мусобақаларида фахр­ли ўринларни қўлга киритган ўқувчилар яна янги марралар сари интилишмоқда. Бу борада жонкуяр устозларнинг ҳиссаси катта. Болажонларни маънавий баркамол шахслар бўлиб етишишига кўмаклашиш, ўқувчиларнинг ўзаро дўстона муносабатларини, жамоа сифатида бир мақсад сари интилишларини, соғлом турмуш тарзига риоя қилишларини рағбатлантириш мақсадида ўтказилган “Энг фаол ўқувчи” “Энг фаол синф” вилоят семинар-тренингги ҳам янги иқтидорларни кашф қилди.

Ушбу семинар-тренингда иштирок этган Самарқанд вилояти Халқ таълими бошқармаси Маънавий-ахлоқий тарбия бўлими бош мутахассиси Фахриддин Ғаффоров, Нарпай туман Халқ таълими муассасалар фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлим мудири ўринбосари Абдурасул Азимов, тумандаги мактабларнинг маънавий-ахлоқий тарбия бўлими услубчилари ўқувчиларнинг пухта билимга эга эканлигини яна бир бор эътироф этишди. 4-синф ўқувчиси Отабек Нуруллаев, 9-синф ўқувчиси Мафтуна Ёқубова “Энг фаол ўқувчи” номинациясида ғолиб деб топилиб, сертификат билан тақдирланган бўлса, 4-“Д” ва 9-“А” синф ўқувчилари “Энг фаол синф” номинациясида ғолибликни қўлга киритишди. Ташкил этилган кўргазмали воситалар, семинар-тренингга оид слайдлар ҳам юқори баҳоланди.

Таълим масканида ўтказилаётган ана шундай танловлар ўқувчиларни билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашга хизмат қилса, болажонларни бўш вақтини мақсадли ташкил этиш борасидаги мактабдан ташқари тўгараклар уларни касбга йўналтириш борасида қўл келмоқда.

Яна ўқинг:  Қандли диабет: бемор парваришида умумий тавсиялар

Бир сўз билан айтганда ҳар бир сабоқ жараёнида ўқувчисини пухта билим эгаллаши ва келажакда комил инсон бўлиб вояга етиши учун бугундан замин ҳозирлаётган ўқитувчи чиндан-да ўз касбининг фидойисидир.

Насиба НОРБОЕВА,

64-мактаб Маънавий-ахлоқий тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: