Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

БАХТНИНГ СУРАТИ

22.03.2016
45 марта ўқилди
БАХТНИНГ СУРАТИ

– Бахтнинг сурати қандай бўлади, деб сўрашса, ҳеч иккиланмасдан юртимиз ёшларини, Зулфия қизларини кўрсатган бўлар эдим. Чунки, ҳеч бир давлат ўз қизларини Ўзбекистончалик севмайди, эъзозламайди.

Республика ва жаҳон миқёсида ўтказилаётган қатор спорт мусобақаларида акробатика йўналиши бўйича муваффақиятларга эришдим. Бунинг барчаси мамлакатимизда биз ёшларнинг жисмоний ва маънавий соғлом бўлиб улғайишимиз учун яратилган имкониятлар туфайлидир. Менинг Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлишим ана шу тинимсиз изланишлар, эл-юртимнинг менга бўлган ишончи натижасидир, деб биламан. Биз ёшлар ана шу ишончни оқлаш мақсадида ўз билим ва иқтидоримизни Ватанимиз байроғини ҳар бир соҳада шарафлашга бағишламоғимиз лозим, – дейди фарғоналик Зулфия Мамажонова.

Зулфия Мамажонова 8 ёшидан бошлаб опаси билан 2-Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида акробатика билан шуғулланди. Устозлари Альбина Арслонова ҳамда Озода Пўлатовалардан акробатиканинг барча сирларини ўрганиб келмоқда.

Зулфия бугунги кунда Фарғона вилояти Қува педагогика ва иқтисодиёт коллежининг 3-босқичида таҳсил олаётир. У ёшларни миллий ва замонавий руҳда тарбиялашнинг энг таъсирчан усуллари спорт ва маданият эканини жуда яхши англайди. Шу боис ўқув дастури фанларини чуқур ўрганиш билан бирга спортнинг акробатика тури билан ҳам бир неча йиллардан бери шуғулланиб келмоқда. Тинимсиз жисмоний машғулотлар натижаси аста-секин бўй кўрсата бошлади. Бугунги кунда у Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси, спорт устаси.

2011 йил Зулфия учун омадли келди. У Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан ўтказилган Ўзбекистон кубоги мусобақасида ғолибликни қўлга киритган. Шу йили Германиянинг Майнц шаҳрида ўтказилган халқаро мусобақада ҳам муваффақиятли иштирок этиб, 1-ўринни эгаллади. Сўнгра Ўзбекистон Гимнастика федерацияси томонидан спортда эришган ютуқлари учун “Йилнинг энг яхши спортчиси” деб топилгани унинг устозлари ва яқинлари, айниқса ота-онаси қалбига чексиз фахр ва ифтихор туйғуларини бахш этди.

2014–2015 йилларда ўтказилган республика чемпионатларида ҳам спортчи қиз ғолиб бўлиб, икки карра Ўзбекистон чемпиони деган фахрли номни қўлга киритиб, элда эътибор қозонди. Эришилган муваффақиятлар замирида албатта унинг спортга бўлган қизиқиши боис бетиним саъй-ҳаракатлари, ота-онасининг уни тушунишлари ва албатта устозларининг кўмаги, ёш спортчида ўзига бўлган ишончнинг мустаҳкамлиги мужассамдир. У ота-онаси, устозлари ҳақида тўлқинланиб гапиради. Ўз муваффақиятларида барчасининг ўз ўрни борлигини таъкидлайди.

Теглар:#2016/11

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.2022348
Ўқувчингиз «хобби»сини биласизми?Жамият

Ўқувчингиз «хобби»сини биласизми?

Ўқувчилар ўртасида ҳаётга енгил муносабатда бўладиган, дунёқараши тор ва юзаки фикрлайдиган ўсмирлар ҳам йўқ эмас. Аслида ҳаёт гўзаллигидан баҳраманд бўлиш, уни қанчалар қизиқарли

27.10.2020337
“ИФТИХОР”ЛИКЛАР ИШЛИ БЎЛМОҚДАМИ?Жамият

“ИФТИХОР”ЛИКЛАР ИШЛИ БЎЛМОҚДАМИ?

Чирчиқ шаҳар “Ифтихор” маҳалласидаги 7-мактабда ёшлар ва аёлларнинг иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Маҳалладаги 278 нафар ишсиз фуқаронинг и

05.04.2021316
Cалоҳиятли кадрлар тайёрлаш – давр талабиЖамият

Cалоҳиятли кадрлар тайёрлаш – давр талаби

Таълим масканига кирарканман бир гуруҳ оқ халатли ўқувчи қизлар салом беришиб, раҳбарият биноси томонга бош­лашди: – Юринг, сизга йўлни кўрсатиб юборамиз. Биз ҳам дарсга киряпмиз.

31.05.2021310