Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

МАҚСАД – ТИНЧЛИК ВА ОСОЙИШТАЛИКНИ САҚЛАШ

27.12.2012
45 марта ўқилди
МАҚСАД – ТИНЧЛИК ВА ОСОЙИШТАЛИКНИ САҚЛАШ

Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилган туб ислоҳотлар самарасида давлатимиз ўзининг замонавий, давр талабига тўла жавоб берадиган миллий армиясига эга бўлди. Бугун мамлакатимиз Қуролли Кучлари сафида хизмат қилиш ҳар бир йигит учун эзгу орзу, том маънодаги шон-шараф ишига айланди.

Фахру ифтихор манбаи бўлган миллий армиямиз янгича шакл ва мазмун касб этиб бораётганлигини Шарқий ҳарбий округнинг Наманган шаҳрида жойлашган ҳарбий қисми мисолида ҳам кўриш мумкин.

– Давлатимиз раҳбари томонидан ихчам, ҳаракатчан ва кучли салоҳиятга эга миллий армияни шакллантириш ва унинг моддий-техника базасини давр талаби асосида мустаҳкамлаш, шахсий таркибнинг жанговар, интеллектуал тайёргарлигини юксалтиришга қаратилаётган катта эътибор соҳамизда амалга оширилаётган туб ўзгаришларнинг асосий омили бўлмоқда, - дейди ҳарбий қисм командирининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари майор Нуриддин Мирзаев. - Бу нафақат ҳарбий қисмларнинг бугунги жанговар ҳолати, балки ёшлар ўртасида ҳарбий хизматчи бўлишга қизиқиш тобора кучайиб бораётганида ҳам яққол намоён бўлмоқда.

Маънавият хонаси, мингдан зиёд китоб фондига эга кутубхона ва барча шарт-шароитларга эга спорт залида ўз билим ва маҳоратини ошираётган аскарлар муддатли ҳарбий хизматни айнан шу қисмда ўтаётганидан мамнун.

– Мен Самарқандда туғилиб ўсганман, – дейди Шуҳрат Раҳматов. – Муддатли ҳарбий хизматни Андижонда ўтаб, шартнома асосида ҳарбий хизматни мазкур қисмда давом эттираётганимдан жуда хурсандман. Чунки, бу ерда етук ҳарбий хизматчи бўлиб шаклланиш учун барча шароит бор. Мақсадим олий ҳарбий билим юртида ўқиб, профессионал Ватан ҳимоячиси бўлиб етишиш.

Қисм шахсий таркибининг ҳарбий билим ва малакасини ошириш учун замонавий қурол-аслаҳалар, анжомлар, жиҳозлар билан тўла таъминланган. Жумладан, фотоэлектронтренажёр аскарларда мураккаб шароитларда автомат ва пистолетдан нишонга уриш бўйича психологик кўникмалар ҳосил қилишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Шунингдек, бу ерда Наманган муҳандислик-технология, Наманган муҳандислик-педагогика институтларининг профессор-ўқитувчилари томонидан келгусида олий ўқув юртларига кириш ниятида бўлган муддатли ҳарбий хизматчилар имтиҳонларга тайёрлаш дастури бўйича ўқитилмоқда.

Ҳарбий хизматчиларнинг оилаларига шарт-шароитлар яратиб бериш, уларнинг бу борадаги имтиёзлардан унумли фойдаланишига кўмаклашиш ҳам ҳарбий қисм раҳбариятининг доимий диққат эътиборида. Ҳарбий хизматчиларнинг турмуш ўртоғини ишга, бошқа вилоятлардан келган офицерларнинг фарзандларини мактаб ва мактабгача таълим муассасаларига жойлаштириш масаласида доимий равишда амалий ёрдам кўрсатилмоқда. Муддатли ҳарбий хизматни ҳар жиҳатдан намунали ўтаган аскарлардан йигирма бир нафарига турли олий ўқув юртларига кириш учун имтиёзли тавсияномалар берилди.

Бундай юксак эътибор ва кенг имкониятларга жавобан аскарлар мустақил юртимиз ва унинг сарҳадлари дахлсизлигини таъминлаш, халқимиз тинчлик-осойишталигини сақлаш, она Ватанимизнинг равнақи ва ёруғ келажаги йўлида садоқат билан хизмат қилмоқдалар.

Теглар:#2012/51

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Тиббий ислоҳотлар – амалдаСиёсат

Тиббий ислоҳотлар – амалда

Бугунги кунда мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини янада такомиллаштириш, тиббий хизмат сифати ва кўламини янада ошириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва уларни сифатли дори-

01.12.2021194
“Иммун патрули” лойиҳаси ишга тушириладими?Тиббий сабоқлар

“Иммун патрули” лойиҳаси ишга тушириладими?

Болалар саломатлигини сақлаш, уларнинг юқумли касалликлар ва вакцинация ҳақидаги билимини ошириш мақсадида Жаҳон Соғликни Сақлаш ташкилоти (ЖССТ) “Иммун патрули” ўйин платформасини

02.05.2024258
ЕР ВА МУЛК МУНОСАБАТЛАРИ ИНСОН МАНФААТЛАРИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИСиёсат

ЕР ВА МУЛК МУНОСАБАТЛАРИ ИНСОН МАНФААТЛАРИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

Мамлакатимизда “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга асосан Кадастр агентлигига кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ

29.12.2022256
Сув таъминотини яхшилаш ва сув хўжалиги инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича йирик лойиҳалар бошландиСиёсат

Сув таъминотини яхшилаш ва сув хўжалиги инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича йирик лойиҳалар бошланди

“Ўзэкспомарказ”да бўлиб ўтган тадбир ва кўргазма Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланди. Президентимизнинг байрам табригини ўқиб эшиттирган Президент матбуот котиби

12.12.202289