Фарзандим Умиджон шу йилги баҳорда икки ёшни қаршилади. Ҳар сафар ишдан уйга қайтганимда қаршимга пешвоз чиқиб, салом беради-да маҳкам қучоқлаб олади. Рафиқам Дилбарой унинг ўткир зеҳни ва янги-янги одатларини завқланиб сўзлаб бераётганида севинаман, мамнун чеҳрасидан дилим яйрайди. Шошмасдан одимлаётганини кўриб ҳамиша босган изларинг равон, мустаҳкам, толеинг баланд ва нурли бўлсин дея ният қиламан.
Ёшлигимдан ота-онасиз вояга етган бўлсамда, давлатимиз томонидан яратилган имкониятлар ва ғамхўрлик сабаб Жиззах шаҳридаги 29-сонли “Меҳрибонлик” уйида Норқул Тоғаев, Манзура опа Ўролова каби кўплаб меҳрибон инсонлар туфайли ота-она меҳрига зориқмасдан улғайдим. Ҳаётда ўз ўрнимни топишга муваффақ бўлдим. Ҳозирда ўзим севган касб – спорт мураббийи сифатида “Меҳрибонлик” уйида фаолият юритяпман. Кўплаб шогирдларим бор. Уларнинг спортга бўлган қизиқиши жуда юқори. Зеро, Юртбошимизнинг ташаббуси билан муассасамизда ташкил этилган барча жиҳозлар билан таъминланган замонавий спорт зали болаларнинг спортга бўлга қизиқишини янада оширмоқда. Кўплаб ўқувчиларим турли мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритган. Ҳатто ўз тақдирини спорт соҳаси билан боғлаётган ёшлар ҳам йўқ эмас. Бунда менинг ҳам ҳиссам борлигидан қувонаман, албатта.
Бир инсонга мустақил ҳаётда ўз ўрнини топишга кўмаклашиш, далда бўлишдек улкан бахт бўлмаса керак. Мен ҳам ана шу бахтдан униб-ўсдим, ўз ҳаёт йўлимни аниқ белгилаб одим. Яхши инсонларнинг кўмаги билан оила қурдим. Ҳозирда рафиқам Дилбарой билан давлатимиз томонидан бизга ажратилган уй-жойда ўғлим Умиджоннинг тарбияси билан машғул бўлиб осуда ҳаёт кечиряпмиз. Уларнинг бахти, фаровонлиги учун бор куч ва иқтидоримни аямайман. Куни кеча бир ойлик ҳарбий хизматдан қайтдим. Эндиликда ҳарбий соҳада ўз фаолиятимни давом эттириш ниятидаман. Бир бахтли оила бўлса шундай бўлади-да. Кўрсатилган яхшилик ва ғамхўрлик учун миннатдорман.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
БарчасиКарьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
Ўқувчингиз «хобби»сини биласизми?
Ўқувчилар ўртасида ҳаётга енгил муносабатда бўладиган, дунёқараши тор ва юзаки фикрлайдиган ўсмирлар ҳам йўқ эмас. Аслида ҳаёт гўзаллигидан баҳраманд бўлиш, уни қанчалар қизиқарли
Жамият“ИФТИХОР”ЛИКЛАР ИШЛИ БЎЛМОҚДАМИ?
Чирчиқ шаҳар “Ифтихор” маҳалласидаги 7-мактабда ёшлар ва аёлларнинг иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Маҳалладаги 278 нафар ишсиз фуқаронинг и
ЖамиятCалоҳиятли кадрлар тайёрлаш – давр талаби
Таълим масканига кирарканман бир гуруҳ оқ халатли ўқувчи қизлар салом беришиб, раҳбарият биноси томонга бошлашди: – Юринг, сизга йўлни кўрсатиб юборамиз. Биз ҳам дарсга киряпмиз.
