Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМ ПОЙДЕВОРИ

26.11.2014
30 марта ўқилди
БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМ ПОЙДЕВОРИ

Жиззах педагогика коллежи вилоятдаги нуфузли таълим масканларидан бири саналанади. 1930 йилдан ўз фаолиятини бошлаган бу таълим даргоҳига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 24 февралдаги “Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига биноан 2004 йил октябрь ойида Жиззах педагогика билим юртига коллеж мақоми берилди. Бинолар қайта таъмирланиб замонавий қиёфага эга бўлди. Мазкур таълим маскани ўтган давр мобайнида нафақат вилоятимиз, балки республикамизнинг бошқа вилоятларига ҳам педагогика соҳасида кўплаб кадрлар етказиб берди.

Жиззах педагогика коллежида айни вақтда 1 минг 300 нафарга яқин ўқувчи таълим– тарбия олиб, касб сирларини ўрганмоқда. Бу ерда ўқувчилар “Бошланғич таълим”, “Мактабгача таълим”, “Мусиқа таълими”, “Жисмоний тарбия ва болалар спорти”, “Мактабдан ва синфдан ташқари ишлар” каби йўналишларда мутахассисликка эга бўладилар.

Таълим масканида ёшларнинг пухта билим эгаллашлари учун барча шарт-шароитлар муҳайё этилган. Ўқув биносида 57 та фан хоналари, замонавий русумдаги техника ва ўқув қуроллари билан жиҳозланган кимё, биология, физика, лингофон кабинетлари, 10 та маъмурий хона, кутубхона ҳамда мўъжаз ўқув зали, гимнастика ва спорт зали ҳамда фаоллар зали мавжуд. Мавжуд компьютер хоналари ўқувчилар ихтиёрида. 100 ўринга мўлжалланган турар жой биноси том маънода ўқувчиларнинг ҳақиқий уйига айланган. Яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб келаётган ёшлар турли кўрик-танловлар, фан олимпиадалари ва спорт мусобақаларида фаол иштирок этиб, фахрли ўринларни эгаллаб келишмоқда. Таълим даргоҳи ўқувчиси Дилшода Шукурова фан олимпиадасининг вилоят босқичида она тили фанидан вилоятда иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, Мафтуна Қувондиқова спортнинг қўл жанги тури бўйича Осиё чемпиони, Лола Донабоева ҳамда Шаҳноза Зиятова таэкван-до бўйича Ўзбекистон чемпиони номига сазовор бўлишган. Паризода Эргашева стол тенниси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Биргина бу эмас, жисмоний тарбия ўқитувчиси Жалол Мухторов бошчилигида спортнинг баскетбол турини мукаммал ўзлаштираётган қизлар жамоаси 2014 йилги Ўзбекистон чемпионати 1-лига мусобақаларида иштирок этяпти.

Баҳора Лутфуллаева, Раҳима Бобоева, Ўрол Соатов, Нодира Тўраева, Гулжаҳон Қувноқова, Зуҳра Жабборова, Валерий Павлов, Гулнора Шаропова, Облоқул Саъдуллаев, Фотима Абдураҳимова каби ўқитувчиларимиз томонидан яратилган ўқув қўлланмалари ўқувчиларга фан сирларини ўргатишда қўл келмоқда.

Коллежимиз кафедраларида барча фанлар янги педагогик технологиялар асосида замонавий техник воситалар ёрдамида ўқитилмоқда. Ўқитишнинг семинар-тренинг, мусобақа, концерт дарс каби усуллари, шунингдек, замонавий электрон дарсликлардан кенг фойдаланиш ёшларга чуқур билим беришда катта самара бермоқда. Бир сўз билан айтганда бўлғуси педагогларга таълим-тарбия беришда мазкур таълим маскани нафақат вилоятда, балки республикада ҳам етакчи ўринлардан бирини эгаллаб келаётгани биз устозлар зиммасига янада улкан масъулият юклайди.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Мактабгача таълим муассасаларига дидактик материаллар, махсус ўйинчоқлар берилдиТабобат

Мактабгача таълим муассасаларига дидактик материаллар, махсус ўйинчоқлар берилди

Мактабгача таълим вазирлиги Мактабгача таълимни ривожлантириш фонди билан ҳамкорликда янги лойиҳани бошлади. Махсус дастур орқали Тошкент шаҳридаги 17 та кўп тармоқли ихтисослаштир

19.03.2021270
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.2022335
Cалоҳиятли кадрлар тайёрлаш – давр талабиЖамият

Cалоҳиятли кадрлар тайёрлаш – давр талаби

Таълим масканига кирарканман бир гуруҳ оқ халатли ўқувчи қизлар салом беришиб, раҳбарият биноси томонга бош­лашди: – Юринг, сизга йўлни кўрсатиб юборамиз. Биз ҳам дарсга киряпмиз.

31.05.2021294
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022213