Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Касб-ҳунар таълими – ёшлар ҳаётида муҳим омил

19.06.2014
21 марта ўқилди
Касб-ҳунар таълими – ёшлар ҳаётида муҳим омил

Мамлакатимиз мустақилликка эришган дастлабки кунлардан бошлаб ёшларнинг ўз имкониятларини эркин намоён қилишлари учун кўплаб шароитлар яратиб берилмоқда.

2014 йил 6 февралда мамлакатимиз раҳбарининг "Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори қабул қилинди. Ушбу қарор ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнларида уларнинг фаоллигини ошириш, ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш, замонавий касб-ҳунарларни пухта эгаллашлари учун муносиб шароит яратиш, уларни иш билан таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилиш, ёшларнинг жисмоний тарбия билан мунтазам шуғулланишларига кенг жалб этиш, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва бошқа муҳим мақсадларни кўзда тутган.

Касб-ҳунар таълими оиладан, маҳалладан бошлаб меҳнат жамоаларигача бутун жамият фаолиятининг асосий эътиборида бўлмоғи даркор. Афсуски, биз ўқитувчиларнинг таълим-тарбия фаолиятида ҳозирги кунда айрим ота-оналарнинг фарзандларига нисбатан бепарволиги, масъулиятсизликлари, фарзандларини назорат қилишни бўш қўйиш ҳолатлари ҳам кузатилмоқда. Уларнинг фарзандларига моддий шарт-шароитларни яратиб бераётганликларига эътироз билдирмаймиз. Аммо баъзи фарзандлар, яъни биз таълим бераётган ёш авлод ичида бундай имкониятлардан самарали фойдаланмай, ёшлик даврини беҳуда ишларга сарфлаётганликлари ўқитувчиларни ташвишга солади. Халқимизда "Қарс икки қўлдан чиқади" деган нақл бор. Биз ўқитувчилар ёш авлоднинг таълим-тарбиясини ота-оналар билан ҳамкорликда олиб борсаккина, бизнинг фаолиятимиз ўз самарасини беради.

Маълумки, бугунги ҳаёт одамларни юксак тараққиётга муносиб тарзда яшашга даъват этмоқда. Бунга меҳнат ва интилиш, дунёқарашни кенгайтириш, яхши илм ва ҳунар эгаллаш асосида эришиш мумкин. Зеро, яхши касб-туганмас бойлик, бир умрлик ҳамроҳ, десак тўғри бўлади. Мансаб қўлдан кетиши мумкин, лекин илм-ҳунарни ҳеч ким тортиб ололмайди. Шунинг учун қадимда шоҳ бўлсин, гадо бўлсин – ҳамманинг фарзанди имкон қадар касб-ҳунар ўрганган. Ота-боболаримиз қадимдан бебаҳо бойлик бўлмиш илму-маърифат, таълим-тарбияни инсон камолоти, миллат равнақининг энг асосий шарти ва гарови деб билганлар.

Теглар:#2014/25

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Она сутининг бола ҳаётида аҳамияти қанчалик муҳим?Саломатлик

Она сутининг бола ҳаётида аҳамияти қанчалик муҳим?

Пойтахтимизда сақлаш вазирлиги ва ЮНИСЕФ ташаббуси билан “Она сути билан озиқлантириш бўйича ахборот бериш салоҳиятини кучайтириш” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди. Унда Қор

26.07.2024271
Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?Саломатлик

Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?

Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти

29.11.2024515
Ҳомиладорликда қўл увушишининг сабаби нима?Саломатлик

Ҳомиладорликда қўл увушишининг сабаби нима?

Ҳомиладорликда кўплаб аёлларда қўл увушиши кузатилади. Бундай ҳолат турли омилларга боғлиқ. Хўш, улар қайсилар? Бу ҳомила учун хавфлими? Кўпинча оёқ-қўллар увушиши онанинг соғлиғи

19.01.2024289
Ҳомиладор аёлда  қандли диабет аниқланса...Тиббий сабоқлар

Ҳомиладор аёлда қандли диабет аниқланса...

Ҳар куни кўплаб ҳомиладорлар ва уларнинг яқинлари билан мулоқотда бўламиз. Улар орасида турли ёндош касалликларни бошдан кечираётганлар ҳам бор. Айтайлик, қандли диабет билан хаста

04.01.2024111