Ўз саломатлигингизни ва келажагимизни асранг!

Инсон саломатлиги ҳар недан қиммат. Уни асраш ҳар биримизнинг энг муҳим вазифамиздир. Унутмаслик керакки, танага юқумли ёки юқумсиз касаллик зарар ёки шикаст етказса, бу саломатликка таҳдид солибгина қолмай, ҳатто ўлимгача олиб келиши мумкин.


Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармасида “Ёшлар саломатлигини асраш, ўсмирлар ўртасида доимий соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш” мақсадида саломатлик валонтёрлари фаолиятини ташкил этиш лойиҳаси доирасида семинар-тренинг ўтказилди.

Тошкент шаҳар “ОИТСга қарши курашиш маркази” ва “Келажак” эркин волонтёрлик ҳаракати жамоаси билан ҳамкорликда “Ўз саломатлигингизни ва келажагимизни асранг!” шиори остида ўтказилган ушбу профилактик тадбир баҳс ва мунозараларга бой бўлди.

Тадбирда сўзга чиққан Тошкент шаҳар ОИТСга қарши курашиш маркази бош шифокори ўринбосари Ш.Қобилова, эпидемиологлар Н.Умарова, Л.Сайфутдинова, “Келажак” эркин волонтёрлик ҳаракати жамоаси ходими М.Мирсултоновлар ОИВ инфекциясининг юқиш йўллари, ундан ҳимояланиш, даволаниш ва бошқаларга юқтирмаслик, касалланганда оила қургач уни болага юқтирмаслик, шифокор маслаҳатига амал қилиш кабилар ҳақида атрофлича маълумот беришди.


Семинар-тренингда саломатлик волонтёрлари учун ОИВ/ОИТС бўйича президентация тарзида тушунтириш ишлари олиб борилди. Соҳага оид гуруҳлараро беллашув тарзида кечган мунозарада «Саватча» ва “Савол ташлаш” ўйинлари ўтказилиб, иштирокчилар томонидан белгиланган ва бажарилган ишлар юзасидан ҳисоботлар тақдим этилди.


Тадбир ниҳоясида иштирокчиларнинг касаллик ҳақидаги билим даражалари аниқланди. Фаол қатнашганларга сертификатлар тақдим этилди.

Нилуфар УМАРОВА,
Услубий профилактика ва эпидемиологияга
қарши тадбирларни ташкиллаштириш бўлими мудири

Яна ўқинг:  7 кун давомида

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: