
Мамлакатимизда вирусли гепатит касаллигини бартараф этиш масаласида жаҳон тажрибасини қўллаш бугунги кунда муҳим ўрин тутади. Айниқса, долзарб масалалар – гепатоцеллюляр карсиномани эрта ташхислаш ва даволаш, жигар трансплантологияси, жигар етишмовчилигини ўрганишга алоҳида аҳамият қаратилган.
10-11 октябрь кунлари пойтахтимизда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Вирусология илмий-тадқиқот институти, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази ва Ўзбекистон гепатологлар уюшмаси томонидан “Тошкентда кузги гепатология мактаби” мавзусида халқаро илмий-амалий конференцияси ана шу жиҳатни қамраб олди.
Конференцияда АҚШ, Россия, Швейцария, Италия, Германия, Украина, Ҳиндистон, Миср, Покистон, Озарбайжон ва Арманистон давлатларидан хорижий экспертлар иштирок этди.
Анжуманни ўтказишдан мақсад вирусли гепатитларни ташхислаш, даволаш ва олдини олишда сўнгги ютуқларни муҳокама қилишдан иборат бўлиб, ушбу хасталикни бартараф этиш бўйичи халқаро экспертлар иштирокида жаҳон тажрибасини кенг муҳокама қилиш, инфекционистлар, эпидемиологлар, гастроэнтерологлар, умумий амалиёт шифокорлари ва бошқа мутахассисларнинг вирусли гепатитга қарши курашнинг долзарб муаммоларини ҳал этишга қаратилган.
Конференциянинг биринчи кунида “Дунёда ва Ўзбекистонда вирусли гепатитни бартараф этиш дастури, муваффақият ва муаммолар, турли мамлакатлар тажрибаси” мавзусида ялпи мажлис бўлиб ўтди.
Унда В ва С гепатитларининг глобал элиминация мақоми, Мисрда ВГСни бартараф этиш йўллари, Покистонда гепатит С нинг юки, уни бартараф этишда эришилган ютуқлар, Ўзбекистонда вирусли гепатитлар элиминацияси Миллий дастурининг бажарилиши бўйича шарҳ ва истиқболдаги режалар”, 2023 йилда дунёда гепатит В борасида кутилаётган муаммолар, Гепатит D соҳасида янги ютуқлар”, “Гепатит D ни даволашнинг янги усуллари”, “АҚШда даволанаётган ОИВ/ВГС билан коинфицирланган катталар орасида HDV инфекциясининг тарқалиши”, “Сурункали HDV-инфекция ташхиси муаммолари, “Сурункали гепатитларни даволашда янги имкониятлар” мавзусида маърузалар қилинди.
Анжуман доирасида дори воситалари, тиббиёт ва лаборатория асбоб-ускуналари ишлаб чиқарувчи етакчи компанияларнинг кўргазмаси ташкил этилди.
Марям АҲМЕДОВА
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
МаданиятХалқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси
"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C
ИқтисодОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимлар
Бугунги кунда мамлакатимизда ОИВ/ОИТС касаллигига қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг 2023 йил 20 январдаги “Одамнинг иммунитет танқис
ТабобатКомпьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?
Бугун аксарият одамлар асосий вақтини компьютер қаршисида ўтказади. Айниқса, бу қурилма дизайнер, дастурчи, копирайтер, маркетолог, оператор каби кўплаб замонавий касб эгалари ва о
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
