Жамшид уйдагиларнинг норозилигига қарамасдан Россияда ишлаш учун ўртоқлари билан бирга кетишга аҳд қилди. Ниҳоят у кўзлаган манзилга етиб келди. “Ҳолва деган билан оғиз чучимайди”, деганларидек бу ерда пул топиш ҳам осон эмас экан.
Энг ёмони, битта хонадонда 15 нафар йигит яшайди. Ваннага қўйилган соқол олиш устаралари аралашиб кетганидан қайси бири ўзиники эканини ижарадагиларнинг ўзлари ҳам эслай олмайди. Аввалига Жамшиднинг бу ҳаётга ўрганиши қийин бўлди. Лекин у бир ойда ҳаммасига кўникди. ”Нима қилибди, улар ҳам менга ўхшаган инсонку”, деган ўй кун келиб катта фожеага айланишини мусофир йигит ҳали билмас эди...
У икки йил ишлаб, ниҳоят уйига қайтди. Жамшид мўмайгина пул топди. Ота-онаси уни уйлантириш ҳаракатини бошлаб юборди. Қўшнисининг қизи унга турмушга чиқишга рози бўлди. Ота-оналарнинг қувончи эса чексиз эди.
Никоҳни қайд қилишдан олдин ёшлар тиббий кўрикдан ўтди. Йигит билан қиз бир олам орзу-ҳаваслар билан тўй кунини кутишарди. Аммо шодиёна кунга уч кун қолганда ҳаммаси чаппасига айланиб кетди. Чунки йигитнинг ОИВга топширилган қон таҳлилининг натижаси ёмон чиққан эди.
Шифокорлар ОИВ инфекцияси борлигини аниқлашгач, касаллик қай йўл билан юққанлигини билишга ҳаракат қилишди. Турли саволлардан Жамшид эсанкираб қолди. У тўғри юриб, тўғри турган бўлса, ичмаса, чекмаса, тиббий муолажаларни олмаган бўлса. Тиббиёт ходимларининг “Яшаш шароитингиз қандай бўлган эди?” деган саволига у “15 нафар йигит билан бир хонада истиқомат қилгандик. Кимнинг қанақа нарсаси тўғри келса, ишлатиб кетиларди. Улар билан худди акаукадек бўлиб қолгандик”, дея жавоб берди бемор. Мутахассислар касаллик ўчоғини аниқлагандай бўлишди...
Санчилувчи, кесувчи буюмлар ва шахсий гигиена воситалари, яъни соқол олиш, тирноқ тозалаш асбоблари, тиш чўткаси ва устаралардан умумий тарзда фойдаланганда инфекциянинг юқиш хавфи юқорилиги аниқланган. Жамшид эса ушбу гигиеник қоидаларнинг бирортасига ҳам амал қилмаган эди. "Ҳаммаси тугади", дея бошини чангаллади у. Ота-онаси-ку адои тамом бўлишди. Уларнинг фикри хаёлида турфа ўйлар "ғужғон" эди. Энди улар маҳалла-кўй, қариндош-уруғлар орасида нима деган одам бўлишади?!
Шу ўринда бундай бахтсизликнинг олдини олиш учун нималарга аҳамият бериш кераклиги ҳақида ҳам қисқача маълумот бериб ўтсак. Тиббий муолажаларни амалга оширишда стерилланган асбоб-анжом (гинекологик, стоматологик, жарроҳлик, косметологик ва бошқа)ларнинг ишлатилишини назорат қилиш ўта муҳим. Шунингдек, ўғил болаларни хатна қилганда, қиз болаларнинг қулоғини тештирганда бир марталик асбоб-анжомларнинг қандай ҳолда ишлатилишига аҳамият беринг. Мутахассислар бир марталик асбобларнинг қопламасини кўз олдингизда очишларини талаб этинг. Терига игна ёрдамида расм солдириш (татуировка) бу қайта тикланмайдиган жараёндир. Уни истаган вақтингизда ўчириб ташлай олмайсиз. Кейинчалик сизни афсуслантирадиган бу ёт “урф”га мутлақо берилманг! Пирсинг, татуажда бир марталик асбоб-анжомларнинг ишлатилишини назорат қилинг! Гиёҳванд моддаларни ҳатто, қизиқиб татиб кўриш ҳам хавфли эканлигини асло унутманг! Тиш ювиш шёткаси, соқол олиш, тирноқ тозалаш асбоблари, устара каби шахсий гигиена воситаларидан бошқаларнинг фойдаланишига йўл қўйманг! Айниқса, бетартиб жинсий ҳаёт ушбу инфекцияни юқтириб олишга замин яратади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
Тиббий сабоқларАнтибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...
Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».
Тиббий сабоқларБошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли
Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош
