Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

БОКС БЎЙИЧА ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ

22.10.2021
201 марта ўқилди
БОКС БЎЙИЧА ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ

Боксчиларимиз Жаҳон чемпионатига жўнаб кетиши олдидан ўтказилган матбуот анжумани таассуротларга бой ҳолда ўтди.
Маълумки, 25 октябрь – 6 ноябрь кунлари Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасида навбатдаги Жаҳон чемпионати ўтказилади.
Мусобақада турли давлатлардан 650 нафар чарм қўлқоп усталари иштирок этадилар. Жумладан, Ўзбекистонлик боксчилар ҳам совринли ўринлар учун курашадилар.
Пойтахтимизда 21 октябрь куни “Orient Finance Bank” бош офиси анжуманлар залида ўтказилган матбуот анжуманида Ўзбекистон бокс федерaцияси бош котиби Муроджон Мамадалиев, терма жамоа бош мураббийси Марат Қурбонов, Куба бокс федерaцияси президенти Альберо Пуиг, Куба терма жамоаси бош мураббийси Роландо Асебал ҳамда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари, кубалик боксчилар, Жаҳон чемпионатига борадиган мураббийлар ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди. Таъкидлаш лозимки, жаҳон чемпионатида илк маротаба совриндор боксчиларимиз учун пул мукофотлари берилади. Чемпионатда олтин медални қўлга киритган боксчи 100 минг, кумуш медал эгаси 50 минг ҳамда бронза медали медали учун 25 минг АҚШ доллар миқдоридаги пул мукофотига эга бўлишади.
Юртимизда ташкил этилган қўшма ўқув-машғулотлар йиғинига Куба терма жамоаси 4 нафар Олимпия чемпиони билан ташриф буюрди. Тўққиз кунлик машғулотда Куба боксининг ўзига хос методикаси, услуби билан яқиндан танишилиб, ўзаро тажриба алмашинди. Вакилларимиз Сербияда ўтадиган Жаҳон чемпионатига тайёргарликнинг сўнгги босқичини Тошкент вилоятидаги "Янгиобод" базасида Куба терма жамоаси билан бирга олиб борди.
Жаҳон чемпионатида ҳамюртимиз Александр Ҳамидов рефери сифатида фаолият кўрсатади.


Куба терма жамоаси бош мураббийи Роландо Асебал шундай таъкидлади:
– Бўлажак мусобақада умумжамоа ҳисобида ғолиблик учун асосан тўртта терма жамоа кураш олиб боради ва шулар қаторида албатта Куба ва Ўзбекистон бўлишига ишонаман.
Вакилларимиз эртага Сербияга жўнаб кетишади.
Терма жамоамиз 22-октябрь куни жаҳон чемпионатига йўл олса, 7-8 ноябрь кунлари ғалаба билан жонажон юртга қайтишлари шубҳасиз.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Чарчоқ билан кураш:  қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?Спорт

Чарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?

Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба

25.10.2024188
Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?Спорт

Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?

Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш

04.10.2024137
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.2025285
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.2024167