Сокин тун. Кўк юзида ой ва юлдузлар чарақлаб турибди. Фақат бу сокинлик қўйнида дарахтларнинг шитирлаши-ю анҳордан оқаётган сувнинг шарқираши эшитилиб турарди. Ҳамма ширин уйқуда. Тонгга яқин уйқуси қочган Гуллола ой ва юлдузларни дераза ортидан кузатиб турар эди. У қишлоқда яшайди. Тоғ бағрида жойлашган қишлоқ сўлим табиати билан барчани ўзига мафтун этади. Унинг тоза ҳавоси-ю, бетакрор табиати, катта анҳордан шарқираб оққан сувлари қизни ўзига мафтун этади. Гуллолани кўпинча уйидагилар ҳазиллашиб “буюк хаёлпараст” дейишади. Бунга сабаб унинг гоҳ қушлар каби самода учгиси, булут бўлиб ёмғир ёғдиргиси, ойнинг ёнига бориб унга гулдаста тақдим этгиси келаверганидан. Осмонини ғуж-ғуж бўлиб безаб турган митти чироқлар қизалоқнинг ҳамиша эътиборини тортарди. Айниқса, саҳар чоғида ҳамма юлдузлардан ажралиб порлаб турадиган Зуҳро юлдузи унинг, фақатгина Гуллоланинг юлдузига айланган. Ҳар тонгга яқин гўё қизалоқни янги куни билан қутлаётган Зуҳро юлдузи билан хаёлан суҳбатлашган Гуллола аста ҳовли саҳнига тушди. Супада ширин уйқуда ётган опаси Муштарийнинг қучоғига кириб оҳиста уни туртиб, болаларча сўз бошлади.
– Опажон, ҳув анави менинг юлдузим. Кўрдингизми, у ҳамма юлдузлардан чиройли ва порлоқ. Сизникичи?- синглисининг кутилмаган саволидан Муштарий, эринибгина саволига жавоб берди.
– Меники Муштарий,– дея синглисига юзланиб.
– Вой, Муштарий юлдузи ҳам борми? – ҳайратланиб сўради Гуллола.
– Ҳа, у чиройли юлдуз ҳисобланади.
– Аммо барибир, менинг юлдузим сизникидан чиройли ва порлоқ. У мени ҳамиша саҳарда кутиб олади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
БарчасиКарьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
Ўқувчингиз «хобби»сини биласизми?
Ўқувчилар ўртасида ҳаётга енгил муносабатда бўладиган, дунёқараши тор ва юзаки фикрлайдиган ўсмирлар ҳам йўқ эмас. Аслида ҳаёт гўзаллигидан баҳраманд бўлиш, уни қанчалар қизиқарли
Жамият“ИФТИХОР”ЛИКЛАР ИШЛИ БЎЛМОҚДАМИ?
Чирчиқ шаҳар “Ифтихор” маҳалласидаги 7-мактабда ёшлар ва аёлларнинг иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Маҳалладаги 278 нафар ишсиз фуқаронинг и
ЖамиятCалоҳиятли кадрлар тайёрлаш – давр талаби
Таълим масканига кирарканман бир гуруҳ оқ халатли ўқувчи қизлар салом беришиб, раҳбарият биноси томонга бошлашди: – Юринг, сизга йўлни кўрсатиб юборамиз. Биз ҳам дарсга киряпмиз.
