Юртимизда Ҳиндистондаги хусусий клиникаларнинг филиаллари очилади
Сир эмас, фуқароларимиз айрим касалликларини даволатиш учун ва мураккаб операцияларга эҳтиёжлари сабабли чет эл клиникаларига мурожаат қилишга мажбур бўлмоқда. Маълумотларга кўра ҳар йили тахминан 25-30 минг нафарга яқин юртдошимиз Ҳиндистонда даволаниш учун бормоқда. Бу ҳолатни инобатга олган ҳолда мамлакатимизга ҳиндистонлик юқори малакали мутахассисларни жалб қилиш амалиёти йўлга қўйилаётгани яхши самара бермоқда.
Ҳиндистондаги “Меданта” клиникаси хорижда ҳам маълум ва машҳур. Бу ерда травматология, кардиология, онкологик соҳасига доир касалликлар даволанади. Клиникада юрак жарроҳлиги, турли аъзолар трансплантацияси ўтказилади. Бош мия жарроҳлигида эса илғор инновацион усуллар қўлланилади. АҚШ ва Сингапурда ҳам ўз филиалига эга ушбу клиникага ҳар йили минглаб бемор мурожаат қилади. Мазкур муассасанинг илғор ютуқлари ва юртдошларимизнинг талаб ва эҳтиёжини инобатга олган ҳолда унинг Ўзбекистонда филиалини очиш режалаштирилган. Янги лойиҳага 15 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция жалб қилиниши кўзда тутилган.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ИқтисодДунё эътирофидаги бренд тиббиёт маҳсулотлари юртимизда ишлаб чиқарилмоқда
«CHIRANA ASIA» Словакия-Россия-Ўзбекистон қўшма корхонасига бир гуруҳ ОАВ ходимлари иштирокида пресс-тур ташкил этилди. Унда журналистлар завод ишлаб чиқараётган ва миллий маҳсулот
Тиббиёт оламиКуз мавсуми болалар соғлиғига қай даражада таъсир кўрсатади?
Куз – пишиқчилик мавсуми, ўзгаришлар фасли. Унинг табиатига монанд об-ҳаво ҳам тобора салқинлашиб бораверади. Шу боис шифокорлар мазкур фаслда саломатликка кўпроқ эътиборли бўлишни
Тиббиёт оламиҚулоқ пардасининг тешилиши тикланадими?
Қулоқ пардасининг тешилишида қон кетиши, эшитиш қобилияти пасайиши, бош айланиши, қулоқда кучли оғриқ пайдо бўлади. Ташхис отоскопик текширув орқали амалга оширилади. Инфекцияни да
Тиббиёт оламиХотин-қизлар ўтиши лозим бўлган патронаж ва скрининг текширувлар...
Хасталикни даволагандан кўра, унинг олдини олган афзал. Бу тамойил бугун юртимиз тиббиётидаги устувор вазифага айланган. Шу сабабли мамлакатимизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қили
