Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Юракларга сингган Ватан саодати

02.09.2016
27 марта ўқилди
Юракларга сингган Ватан саодати

Юртимизда тиббиёт соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг кўлами кенг. Биз мустақиллигимиз шарофати билан Президентимизнинг инсон манфаатлари, миллатни янада соғломлаштиришга, баркамол авлодни тарбиялашга чексиз эътибор ва ғамхўрлиги, мамлакатимизда тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар боис, ана шундай беқиёс имкониятларга эга бўлдик.

Республика ихтисослаштирилган Кардиология маркази ҳам Президентимиз фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йилда қабул қилинган тегишли қарори асосида ташкил этилган.

Ҳозирги кунда мамлакатимизнинг деярли барча вилоятларида кардиодиспансерлар, 2 та вилоятда ихтисослаштирилган марказнинг филиаллари ташкил этилган. Шаҳар ва туман поликлиникаларида эса малакали шифокорлар томонидан аҳолига кафолатли тиббий хизмат кўрсатилмоқда. Охирги 5 йилликда рентгенэндоваскуляр жарроҳлик бўлими ташкил этилди ва бўлим замонавий ангиографик ускуна билан жиҳозланди. Ҳозирги кунда коронароангиография – юрак тожсимон артерияларининг торайган қисмларини аниқлаш, уларга стент (найча) ўрнатиш каби юқори технологик усуллар муваффақиятли амалга оширилмокда. Кардиология марказида йилига мингдан ортиқ беморда ушбу даволаш амалиёти қўлланилаяпти. Бундай усул билан даволаш орқали юрак-қон томир касалликларининг энг оғир тури бўлмиш миокард инфаркти олди олинди. Тиббиётда ўтказилаётган ислоҳотлар самараси ўлароқ, кейинги 10 йил ичида миокарднинг ўткир инфарктидан содир бўлаётган госпитал ўлим ҳолатлари 9-10 фоизгача пасайишига эришилди. Шуниси қувонарлики, бундай замонавий усул билан даволаш вилоятларда ҳам йўлга қўйила бошланди. Хусусан, Наманган вилоят кардиология марказида коронарография ва стентлаш амалиёти йўлга қўйилди. Эндиликда Хоразм , Фарғона, Бухоро ва бош­қа вилоят кардиология диспансерларида ҳам бундай усулни йўлга қўйиш режалаштирилган.

Яна бир юқори технологик усул – юракнинг мураккаб аритмияларида қўлланадиган радиочастотали аблация (РЧА) ва юрак блокадаларида электрокардиостимуляция (ЭКС) усуллари кардиология марказида амалга оширилмоқда. Ҳозирда радиочастотали аблация усули – кардиологик беморларни даволашда қўлланадиган халқаро стандартларга мос келувчи юқори технологик усул ҳисобланади. Шуни таъкидлаш жоизки, бундай технологик усуллар Марказий Осиёда илк бор ушбу марказда ўтказилган бўлиб, 2008 йилдан буён юзлаб беморлар дарддан бутунлай фориғ бўлди. Кардиология марказида Кардиожарроҳлик бўлими ҳам ишга туширилди. Бўлим замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, бу ерда очиқ усулдаги мураккаб операциялар амалга оширилмоқда. Шундай қилиб юрак ишемик касаллигининг оғир турларида аорта коронар шунтлаш (АҚШ), юрак порокларини жарроҳлик усули билан тиклаш каби мураккаб операциялар амалга оширила бошлади. Қисқа вақт ичида марказда 90 дан ортиқ беморда бундай мураккаб операциялар муваффақиятли амалга оширилди.

Шу кунларда бутун Ўзбекистон аҳли мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллиги байрамини кўтаринки руҳда нишонламоқда. Зеро, бу айём халқимизнинг ҳур ва озод яшаши, бахтли ҳаёти, фаровон турмушига асос бўлувчи энг муҳим сана сифатида тарих зарварақларига битилган. Ўтмишда аждодларимиз мана шундай кунларга етишиш учун жон олиб, жон бериб курашганлар. Шукрки, бугун аждодларимизнинг эзгу ниятлари, орзулари ижобат бўлди. Шу кунларда ҳар биримиз она Ватан мус­тақиллиги нақадар қадрли эканлигини чуқур ҳис қилиб турибмиз. Истардимки, истиқлол нашидаси, байрам сурури ҳар бирингизни яхши ниятлар, эзгуликлар сари ундайверсин!

Теглар:#2016/35

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Мангулик ва абадият қонуниятиСиёсат

Мангулик ва абадият қонунияти

Ер юзидаги ҳар бир инсон она тилини ўзи учун азиз деб билади, озгина ғурури бўлса, албатта. Илк бор «она», «ота», «Ватан» сингари қалбига яқин сўзларни айтиб тили чиққан гўдак, кей

20.10.2020280
ТЎҒРИ-РАЦИОНАЛ ОВҚАТЛАНИШ: саломатлик ва узоқ умр кафолатиСиёсат

ТЎҒРИ-РАЦИОНАЛ ОВҚАТЛАНИШ: саломатлик ва узоқ умр кафолати

Ҳозирги кунда тўғри-рационал овқатланишга эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Давлатимиз раҳбарининг қатор фармон ва қарорлари соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш ҳам

17.03.2021257
“Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ нима ўзгаришлар кўрсатилмоқда?Сиёсат

“Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ нима ўзгаришлар кўрсатилмоқда?

2019 йил 11 март куни “Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги қонун президент томонидан имзоланди. Мазкур қонуннинг мақсади, фуқароларнинг репродуктив саломатл

15.03.2019251
ЕР ВА МУЛК МУНОСАБАТЛАРИ ИНСОН МАНФААТЛАРИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИСиёсат

ЕР ВА МУЛК МУНОСАБАТЛАРИ ИНСОН МАНФААТЛАРИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

Мамлакатимизда “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга асосан Кадастр агентлигига кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ

29.12.2022225