Болалар дунёси сирли ва беғубор. У ҳамиша ўзининг мунаввар оламида нималарнидир кашф этгиси, юксакликка интилгиси келади. Оила катталари эса боланинг иқтидори ва қобилиятига тўғри йўл кўрсатиб бориши, унинг ўй-фикрларидан доимо бохабар бўлиб туриши лозим. Бундай тарбиявий жараён боланинг кичиклигидан бошлагани мақсадга мувофиқдир. Жамият ва оила равнақи йўлидаги эътиборсизлик катта кўнгилсизликларга олиб келиши мумкин. Зеро, соғлом ва баркамол, комил фарзанд жамият тараққиётининг асоси ҳисобланади.
Янгийўл туманидаги “Кичкинтой” номли 10-мактабгача таълим муассасасида келажагимиз ворислари бўлмиш болажонларнинг ҳар томонлама соғлом бўлиб камол топишлари, шўх-шодон, зукко ва дунёқараши кенг бўлиб улғайишлари учун давлатимиз томонидан яратилган шарт-шароитларни кўриб, кўнгил қувнайди.
Гулбаҳор шаҳарчаси “Аҳил” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган муассасада 280 нафар бола 12 та гуруҳда тарбияланади. Уларнинг таълим-тарбия олишларида масъул бўлган 15 нафар педагог-тарбиячилар болажонларнинг ҳар бири билан алоҳида шуғулланишади. Бола руҳияти, истак ва хоҳишини эътиборга олган ҳолда турли ўйин ва мультимедия ҳамда кўргазмали қуроллар, компьютер технологиялари, спорт ва мусиқа каби турли усуллар билан болажонларга билим бериб боришади.
– “Соғлом бола йили” давлат дастурига биноан болажонларнинг сифатли таълим олишлари, ижтимоий тафаккурда етук, ҳар томонлама камол топиб, соғлом вояга етишлари биз педагог-тарбиячилардан уларнинг тарбиясига психологик нуқтаи назардан ёндошишни талаб этади, – дейди МТМ мудираси, халқ таълими аълочиси Муҳайё Шароббоева.
Муассасада бола шахсини шакллантиришга ёрдам берадиган ўйин ва машғулотларни самарали ташкил этишга ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Машғулотлар “Ким янги ўйинларни ўйнашни хоҳлайди? “ – деган сўз билан бошланиб, қизғин ўйин ва чаққон ҳаракатларга боғланиб кетади. Болажонлар айни ёз мавсумида ота-оналар ҳомийлигида таъмирдан чиқарилган “Соғломжон-полвонжон” ва “Эртаклар олами” майдончаларида яйраб, ёзги ҳовузда мириқиб чўмиляптилар. Бетакрор дизайнлар асосида безатилган 12 та ўйин майдончаларида болажонлар машғулот, ҳамда ўйинлар ўтказишса, ташкил этилган тўгаракларда болалар зеҳн ва иқтидорини чархлаб, шахмат-шашка, теннис, гимнастика каби спорт турлари билан мунтазам шуғулланишмоқда.
Майдончадаги махсус йўлакларда болажонларни ялангоёқ ҳолда чиниқтириш улардаги яссиоёқлиликнинг олдини олишга ёрдам бермоқда. Тарбия ишларининг режали ва самарали кечишида болажонларга меҳр бағишлаётган педагог-тарбиячиларнинг маҳорати қўл келмоқда.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
БарчасиКарьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
Ўқувчингиз «хобби»сини биласизми?
Ўқувчилар ўртасида ҳаётга енгил муносабатда бўладиган, дунёқараши тор ва юзаки фикрлайдиган ўсмирлар ҳам йўқ эмас. Аслида ҳаёт гўзаллигидан баҳраманд бўлиш, уни қанчалар қизиқарли
Жамият“ИФТИХОР”ЛИКЛАР ИШЛИ БЎЛМОҚДАМИ?
Чирчиқ шаҳар “Ифтихор” маҳалласидаги 7-мактабда ёшлар ва аёлларнинг иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Маҳалладаги 278 нафар ишсиз фуқаронинг и
ЖамиятCалоҳиятли кадрлар тайёрлаш – давр талаби
Таълим масканига кирарканман бир гуруҳ оқ халатли ўқувчи қизлар салом беришиб, раҳбарият биноси томонга бошлашди: – Юринг, сизга йўлни кўрсатиб юборамиз. Биз ҳам дарсга киряпмиз.
