Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Ёшларнинг молиявий кўмакчиси

24.05.2021
141 марта ўқилди
Ёшларнинг молиявий кўмакчиси

Ўзсаноатқурилишбанк томонидан “Умумжаҳон пул ҳафталиги” доирасида ўтказилган “Молиявий саводхонлик бўйича энг яхши дарс” танлови натижалари эълон қилинди. Унда Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги 12-Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун ташкил этилган Фарҳод Болтаев мураббийлигидаги дарс машғулоти ғолиб деб топилди.


Биз кундалик ҳаётимизда ҳар куни дуч келадиган жараёнлар, пул билан боғлиқ хатти-ҳаракатлар молия соҳасини ўз ичига олувчи алоҳида дунёдир. Шу боис молиявий саводхонлик молия ва молия дунёсида оқилона қарорлар қабул қилиш учун зарур бўлган тушунча, билим ва кўникмалар мажмуаси ҳисобланади.

Таъкидлаш жоизки, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (OECD) бошчилигида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ҳар йили ўтказиладиган “Умумжаҳон пул ҳафталиги”дан болалар ҳамда ўсмир ёшларнинг молиявий билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган қатор лойиҳалар ўрин олган. Шундай тадбирлардан бири “Молиявий саводхонлик бўйича энг яхши дарс” танлови жорий йилда тижорат банклари орқали республиканинг барча таълим муассасаларини кенг қамраб олди.
Хусусан, "Ўзсаноатқурилишбанк" томонидан ушбу танлов Сурхондарё вилоятидаги умумтаълим мактаблари ҳамда меҳрибонлик уйида ташкил этилди. Натижада, Термиз шаҳридаги 12-Меҳрибонлик уйи маънавий-маърифий ишлар бўйича раҳбар ўринбосари Фарҳод Болтаев томонидан тайёрланган дарс машғулоти танлов мезонларига лойиқ топилиб, ғолиб бўлди.

– GMW доирасидаги мазкур танлов, аввало, таълим тизими учун молиявий саводхонлик соҳасида таълим сифатини оширишга, бу борада педагоглар тажрибасини шакллантиришга ва ўқув жараёнининг услубий таъминотини такомиллаштиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир, – дейди Ф.Болтаев. – Тадбир ўқувчиларнинг молиявий маданиятини ривожлантиришга кўмаклашиб, уларнинг молия, жамғарма, инвестиция ва бизнес ҳақида эрта тушунчага эга бўлиши ҳамда ўз сармоясини тўғри бошқариб, шахсий ҳаётини чиройли бунёд этишларида муҳим омил бўлади.

Ўқувчи-ёшлар учун Банкнинг Сурхондарё минтақавий филиалига қарашли Банк хизматлари марказларига экскурсиялар ташкил этилиб, улар илғор банк ускуналари ва технологиялари ҳамда молиявий жараёнлар билан яқиндан таништирилди.

– Сўнгги йилларда рақамли молиявий хизматлар анчайин ривожланди, мамлакатимизга янги молиявий технологиялар, воситалар ҳамда чакана банк хизматларининг кириб келиши жадаллашди, – дейди “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Сурхондарё минтақавий филиали бошқарувчиси ўринбосари Комил Нурмуҳаммедов. – Бу, ўз навбатида, мунтазам равишда аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш ва замонавий банк хизматлари билан таништириб боришни тақозо қилади. Жумладан, “Умумжаҳон пул ҳафталиги” халқаро таълим кампанияси иши эса мана шу жиҳатларига кўра муҳим аҳамият касб этади.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
ОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимларИқтисод

ОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимлар

Бугунги кунда мамлакатимизда ОИВ/ОИТС касаллигига қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг 2023 йил 20 январдаги “Одамнинг иммунитет танқис

29.11.2024224
Янги лойиҳа: малина қандай етиштирилмоқда?Иқтисод

Янги лойиҳа: малина қандай етиштирилмоқда?

Бугунги кунда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштиришда илғор ютуқларга эришилмоқда. Жумладан, 2023 йилда "Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшимча қиймат занжири ярати

04.10.2024218
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.2025285
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.2024167