Жиззах шаҳридаги 22-умумтаълим мактабида Ватан ҳимоячилари куни олдидан “Ватанни мард ва жасур ўғлонлар қўриқлайди” мавзуида ўтказилган тадбир юқори синф ўқувчиларида катта қизиқиш уйғотди. Тадбир ҳар бир иштирокчининг мавзуга доир тушунчасини эркин ифодалаш учун савол-жавоб асосида олиб борилди. “Ватан” тушунчасини улар ўзлари яшаб турган кўча, маҳалла, ўқув даргоҳи, дўстлари, ота-она ва устозлари каби қадрли, эъзозли эканлигини таъкидлаб ўтишди.
– Ватанга муҳаббат бола тарбиясидан бошланади ва вақт ўтиши билан унда ватанпарварлик туйғуси шаклланиб боради, – дейди Муҳаммад Исломов. – Маънавий етук ва баркамол бўлмоғимиз учун ўқиб-ўрганиб, изланмоғимиз лозим.
Тадбир давомида ўқувчилардан Тўлқин Нуруллаев ва Нурмуҳаммад Пардаев шаҳарнинг Алишер Навоий номидаги маҳаллада истиқомат қилувчи эл эъзозидаги меҳнат фахрийлари, байналмилалчи жангчилар ҳамда ота-боболаримизнинг Ватан ҳимояси ва чегарамиз даҳлсизлиги учун кўрсатган жасоратлари ҳақида мароқ билан ҳикоя қилишди. Шунингдек, юқори синф ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Ватан туйғуси” мавзусидаги тадбир ҳам меҳмонларда ижобий таассурот қолдирди. Ўқувчилар ўқиш, кўпчиликка наф келтириш, чегаралар даҳлсизлигини таъминлаш, табиат муҳофазаси – бу Ватанга бўлган чексиз муҳаббат ва ватанпарварлик белгиси эканлигини чуқурроқ англадилар.
Тадбир давомида юқори синф ўқувчилари томонидан тайёрланган фотоальбом, деворий газеталар, буклет ва шу каби кўргазмалар йиғилганларда қизиқиш уйғотди. Байрам тадбирлари сўнггида фаол иштирок этган ўқувчилар рағбатлантирилди ва эсдалик совғалари топширилди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
БарчасиКарьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
Жамият“ИФТИХОР”ЛИКЛАР ИШЛИ БЎЛМОҚДАМИ?
Чирчиқ шаҳар “Ифтихор” маҳалласидаги 7-мактабда ёшлар ва аёлларнинг иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Маҳалладаги 278 нафар ишсиз фуқаронинг и
ЖамиятCалоҳиятли кадрлар тайёрлаш – давр талаби
Таълим масканига кирарканман бир гуруҳ оқ халатли ўқувчи қизлар салом беришиб, раҳбарият биноси томонга бошлашди: – Юринг, сизга йўлни кўрсатиб юборамиз. Биз ҳам дарсга киряпмиз.
ЖамиятЭзгулик йўли
«Соғлом авлод учун» ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди аҳоли генофондини сақлаш ва яхшилаш, она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом авлодни тарбиялашда оила рол
