унинг сеҳри ўзгача бўлади
Ҳадемай янги йил ўз таровати-ю, шукуҳини одамлар қалбига тортиқ этиб эшик қоқади. Байрам арафасида оила аъзолари жам бўлиб, дастурхон атрофига йиғилишади. Кўтаринкилик ва мамнуният уларга ҳамроҳ бўлади. Бунинг ортида аҳиллик, бирдамлик ришталари янада мустаҳкамланади. Ўзаро меҳр-оқибат ошади. Бахт тантана қилади. Шундай шод-хуррамлик онларида болангиз куни кеча ўрганиб келган янги куйни ижро этиб берса, бошингиз кўкка етмайдими?!
Айни пайтда мамлакатимизда санъат соҳасига, айниқса, мусиқа йўналишига қизиқиши баланд истеъдодли ёшлар талайгина. Сўнгги йилларда юртимизда, шунингдек, нуфузли халқаро танловларда иштирок этиб юксак ўринларни эгаллаб келаётган ёшлар фикримиз исботи саналади. Уларнинг бундай муваффақиятга эришишида мамлакатимизда фаолият юритиб келаётган мусиқа ва санъат мактаблари яқин кўмакдош бўлаётир.
Бухоро вилоятининг Қоракўл туманидаги 16-сонли мусиқа ва санъат мактабида ҳам кўпгина ёшлар мусиқа сир-асрорларини қунт билан ўрганишмоқда. Юртимизнинг олис туманидаги мазкур даргоҳ билан яқиндан танишиш мақсадида муассасага йўл олдик.
Мактаб ҳовлисидан секин-асталик билан бино ичига кириб борар экансиз, замонавий ва кўркам қурилган мазкур мажмуани кўриб мактаб билан тезроқ танишишга ошиқасиз. Мақсадимиздан хабар топган муассаса директори Итолмас Ҳотамов бизни очиқ юз ва хушмуомалалик билан кутиб олиб, дарҳол мактаб биноси, унда таълим олаётган ўқувчилар фаолияти билан яқинроқ таништириш мақсадида синф хоналарига йўл бошлади.
– Вилоятимизнинг нуфузли, болаларимизнинг қувончига сабабчи бўлган 16-сонли мусиқа мактабимизнинг янги биноси 2014-йилда қуриб ўқувчилар ихтиёрига топширилди, – дейди муассаса раҳбари шинам ва ёруғ синф хоналари билан таништирар экан. – Муассасада 32 нафар ўқитувчи “Ўзбек халқ чолғу асбоблари”, “Фортепиано”, “Эстрада чолғу”, “Анъанавий хонандалик”, “Анъанавий ижро”, “Тасвирий санъат” ҳамда “Амалий санъат” йўналишлари бўйича 171 нафар ўқувчига таълим бериб келмоқда. Мазкур даргоҳда ўқувчилар ўзбек халқ чолғу асбоблари учун 5 йил, фортепиано ва скрипка учун 7 йил давомида сабоқ олишади. Қувонарлиси бу ерда ҳеч бир бола шунчаки таълим олмайди. Уларни кузата туриб ҳар бир дарс ва машғулотларга дилдан иштирок этишига гувоҳ бўламиз. Бу эса биз устозларнинг шижоатига куч-қувват бахшида этади. Авваллари эски биномизда 58 нафар ўқувчи таълим оларди, – дейди билим муассаса раҳбари бироз ўйга толиб. – У ҳолатни янги қурилиб фойдаланишга топширилган ҳозирги биномиз билан таққослаб бўлмасди. Эндичи, энди, муассасамиз барча зарур ўқув жиҳозлари ва мусиқа асбоб-ускуналари билан таъминланди.
Мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилари яратилган шароитлардан хурсанд. Уларнинг бу эътиборга муносиб жавоби бор. Сўнгги йилларда болаларимиз кўплаб республика миқёсидаги ва халқаро танловлардан ёруғ юз ва албатта ғалаба билан қайтишмоқда. Олий тоифали ўқитувчи, мусиқа соҳасида 40 йилдан ортиқ меҳнат тажрибасига эга инсон Эргаш Гадоевнинг хизматлари натижасида ўқувчиларимиз халқаро танловларда муносиб ўринларни эгаллаб келишяпти.
Чиндан ҳам Қоракўл туманидаги 16-сонли мусиқа мактабида таълим олаётган ўқувчиларнинг қўлга киритаётган ютуқлари ҳам салмоқлидир. Хусусан 2014-йил Тошкент шаҳрида ўтказилган М. Қори-Ёқубов номли республика кўрик-танловида ўқувчилардан 2 нафари Шерхон Сафаров “Афғон рубоби”, Диёрбек Раҳмонов эса “Анъанавий хонандалик” йўналиши бўйича фахрли 1-ўринни қўлга киритди. Жорий йилда Зулфияхоним тавуллидининг 100 йиллиги олдидан республика миқёсида ўтказилган “Замонамиз куйчиси” кўрик танловида Муродбек Қурбонов 2-ўринни, Диёрбек Раҳмонов 3-ўринни эгаллади. Баҳор ойларида Белорус Республикасида ўтказилган халқаро танловда мактаб ўқувчиси Диёрбек Раҳмонов 3-ўринни, Озарбайжоннинг Боку шаҳрида ўтказилган халқаро танловда эса 4-ўринни эгаллади. Бунинг замирида таълим даргоҳида фаолият юритиб келаётган устоз ва мураббийларнинг ўрни ва хизматлари беқиёсдир.
– Пойтахтимизнинг Успенский номидаги мусиқа билим юртида 11 нафар мамлакат вакиллари иштирок этадиган халқаро танловда ўқувчим Худоёрбек Саттаров муваффақиятли иштирок этиб махсус сертификат билан тақдирлангани эшитиб жуда қувондим. Бу шогирдимнинг изланишлари самараси бўлса биз каби устозларнинг улкан ютуғи ҳамдир, – дейди Эргаш Гадоев. Яқинда муассасамизда ўқитувчилар ва ўқувчилар билан биргаликда филармония ташкил қилдик ва кексаларни эъзозлаш йилига бағишлаб катта концерт уюштирилди. Бу эса йиллар давомида ўқувчиларимизнинг олган билимию, ўз истеъдодини янада намоён этишда улкан имкониятдир.
Мактабда фаолият олиб бораётган ахборот-ресурс маркази зарур ва етарли адабиётлар билан таъминланган. Дарсдан ташқари ўқувчилар ўзлари учун қизиқарли бўлган бадиий китобларни доимий равишда мутолаа қилиб боришади. Дарс хоналарида яратилган шарт-шароитлар, уларда олиб борилаётган жараёнларни кузатар эканмиз, мазкур даргоҳ дунёнинг ҳеч қайси мусиқа мактабидан кам эмас эканига яна бир бора амин бўлдик. Ўқувчиларнинг хор, фортепиано, роял, вокал хоналаридаги ижодий муҳитдан эртамиз эгаларининг олтинга тенг вақти бесамар кетмаётгани кўриниб турибди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
Жамият“ИФТИХОР”ЛИКЛАР ИШЛИ БЎЛМОҚДАМИ?
Чирчиқ шаҳар “Ифтихор” маҳалласидаги 7-мактабда ёшлар ва аёлларнинг иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Маҳалладаги 278 нафар ишсиз фуқаронинг и
ЖамиятCалоҳиятли кадрлар тайёрлаш – давр талаби
Таълим масканига кирарканман бир гуруҳ оқ халатли ўқувчи қизлар салом беришиб, раҳбарият биноси томонга бошлашди: – Юринг, сизга йўлни кўрсатиб юборамиз. Биз ҳам дарсга киряпмиз.
