Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Умидли сатрлар (2012/49)

08.12.2012
32 марта ўқилди
Умидли сатрлар (2012/49)

ҚОМУСИМИЗ

Мод да, бўлим, бобида,

Қонунларни ўрнатдик.

Унга амал қилмоқни,

Тўғри йўлни кўрсатдик.

Озоддир Ватанимиз,

Халқимиз ҳимояда,

Тинчлигимизни сақлар,

Эркин фикр ғояда.

Зилола ҒАНИЕВА,

“Нафис ғунчалар” тўгараги аъзоси.

ОФТОБИМ

Қомусимиз фахримиз,

Қонунларнинг эгаси.

Шундан фаровон эрур,

Юртим бугун, эртаси.

Англатар ҳуқуқимиз,

Таниймиз ҳақимизни.

Ҳимоячиси эрур,

У мудом халқимизнинг.

Орастабону ТИЛОВБЭРДИЕВА,

Тошкент шаҳри, 229-мактаб, 7-синф ўқувчиси

Ё'ЛЧИ ЮЛДУЗ

Таърифламоқ учун со'зларим бисёр,

Элу юрт г'урури қомусимиз бор.

Сатрига битилган халқ ҳимояси,

Шу боис бахтимиз иқболимиз ёр.

Ўқиб ўрганамиз ҳар бир бобини,

Бизга йўл кўрсатар ҳақ-ҳуқуқ томон.

Нурларга чулғанган у йўлчи юлдуз,

Йўлимиз ёритар шуъласи ҳар он.

Муборак ТОШХОНОВА,

“Нафис ғунчалар” тўгараги аъзоси

БОБОЖОНИМ

Бобожоним меҳрлари меҳригиё,

Ҳар тонг бизни дуо қилар сўзлаб майин.

Атрофида ўлтирамиз жам бўлишиб,

Болам, бўтам, – дея мақтаб қўйган сайин.

Бахтимизга омон бўлсин бобожоним,

Улар бизга азиздирлар жуда-жуда.

Ёнларидан кетгим келмас сўзлаганда,

Ёрдамчиман мен уларга иш авжида.

Умида ШОДИЕВА,

Қарши шаҳри, 20-мактабнинг 7-синф ўқувчиси

ЎЗБЭКИСТОН

Она диёр Ўзбекистон,

Гулга тўла ҳур гулистон.

Жаннат мисол яшнагайсан,

Мудом кўркам яшагайсан.

Тупроғинг зар, тинчликмакон,

Истиқлолинг берди имкон.

Шукрона, етказди бизни,

Билмоққа ўзликни, ўзни.

Эъзоза ШОДИЕВА,

Қарши шаҳридаги 20-мактабнинг 4-синф ўқувчиси

МЭНИНГ БАХТИМ

Мактабдан келган чоғим,

Кулиб қаршилар ойим.

Укаларим бирма-бир,

Салом беришар доим.

Бувим тутар ширин чой,

– Ичиб олгин Ҳулкарой.

Бобом сочларим силар,

Кундалигимни сўрар.

Бизни деб доим елар,

Дадам ҳам ишдан келар,

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди: фаолият қисқа сатрлардаИқтисод

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди: фаолият қисқа сатрларда

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди Андижон вилояти ҳудудий филиали ходимлари Олтинкўл тумани «Бедил» ва «Пахтакор» МФЙларда 110 нафар кам таъминланган, якка-ёлғиз отахон ва о

15.02.2021305
«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди: фаолият қисқа сатрлардаТиббий сабоқлар

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди: фаолият қисқа сатрларда

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди Андижон вилояти ҳудудий  филиали ходимлари Избоскан тумани  «Мичурин» МФЙда яшовчи 118  нафар кам таъминланган, якка ёлғиз о

21.12.2020302
«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди: фаолият қисқа сатрлардаСаломатлик

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди: фаолият қисқа сатрларда

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди Андижон вилояти ҳудудий филиали ходимлари Андижон шаҳридаги «Соғлом турмуш» МФЙда якка ёлғиз отахон, онахонлар ва кам таъминланган оилалар

28.01.2021287
«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди: фаолият қисқа сатрлардаТиббиёт олами

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди: фаолият қисқа сатрларда

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди Андижон вилояти ҳудудий филиали ходимлари Андижон вилояти ҳудудий ТИП бригадаси ва вилоят ўсмирлар поликлиникаси тиббиёт ходимлари билан би

15.01.2021270