Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Туғруқ муассасалари: ота-оналар у ердан рози бўлиб чиқиб кетиши керак

28.10.2018
183 марта ўқилди
Туғруқ муассасалари: ота-оналар у ердан рози бўлиб чиқиб кетиши керак

Барча соҳада бўлгани каби соғлиқни сақлаш тизимида ҳам кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Ушбу саъй-ҳаракатлар самарадорлиги эса шубҳасиз, фидойи мутахассисларнинг адолатли ва шаффоф фаолияти билан бевосита боғлиқ. Шу сабабли ҳам тизимда ноқонуний хатти-ҳаракатларга қарши кескин курашиш ва уларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Республикада аёлларга босқичма-босқич перинатал ёрдам кўрсатишга ихтисослашган 210 та туғруқ муассасаси мавжуд бўлиб, сўнгги йилларда ушбу шифохона жамоаларида маънавий муҳитни юксалтириш, коррупцияга нисбатан тоқатсизлик кайфиятини шакллантириш борасида изчил ишлаб олиб борилмоқда. Шунингдек, мазкур муассасалар моддий техник базасини мустаҳкамлаш, дори-дармон билан етарлича таъминланганлиги ҳамда ходимлар учун муносиб меҳнат шароити яратилганлигига ҳам жиддий аҳамият берилаяпти. Дарҳақиқат, ушбу йўналишларда муаммолар қанчалик кам бўлса, коррупцияга мойиллик ҳолатлари ҳам ўз-ўзидан бартараф этилишига сабаб бўлади.

Бундан ташқари туғруқ муассасаларида кўрсатилаётган хизмат сифати ва шифокорларнинг турли ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан аҳоли ўртасида сўровномалар ўтказилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар белгиланиб, ижроси таъминланмоқда. Шунингдек, ўтган йили она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича нуфузли муассасаларнинг 33 нафар етакчи олимлари жойларда тиббий хизмат сифати ҳамда касб маданиятини юксалтиришга кўмаклашиш мақсадида ҳудудларга раҳбарлик лавозимига тайинланди.

Алишер ШОДМОНОВ,

Соғлиқни сақлаш вазири:

– Оилаларга қувонч ва бахт улашгувчи ушбу шифо масканларида коррупция кўринишларига асло йўл қўйиб бўлмайди. Зеро, ҳар бир ота-она фарзандли бўлар экан, ушбу муассасадан рози бўлиб чиқиб кетиши керак. Афсуски, айрим ҳолатларда шифокорларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига гувоҳ бўламиз. Бундай нохуш ҳолатларга қарши янада жиддий кураш олиб борилмоқда. Сўнгги йилларда вазирлик томонидан ҳомиладорларга перинатал ёрдам кўрсатиш сифатини янада яхшилаш мақсадида олиб борилган ишлар ва аниқланган камчиликлар юзасидан республикадаги туғруқ муассасалари раҳбарларидан 31 нафари лавозимидан озод этилган ва интизомий чоралар қўлланилган.

Соҳа муассасалари ҳолатини тизимли ўрганиш ва муаммоларни бартараф этишни йўлга қўйиш, жумладан, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш муассасаларида ижобий маънавий муҳитни шакллантириш, тиббий ва хўжалик хизмати ходимларини ўрнатилган меҳнат тартибига амалга қилишга эришиш, стационар хизмат сифатини ошириш, тиббиёт масканларида таъмагирлик ва порахўрлик ҳолатларининг олдини олиш, туғруқ комплексларидаги беморлар орасида сўровнома ўтказишни тиклаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи асосида мониторинг ўтказиш учун ишчи гуруҳлар ташкил этилди. Ушбу ишчи гуруҳлар жорий йилнинг 15 октябридан 27 октябрга қадар давом этадиган мониторинг натижалари чуқур ўрганиб, таҳлил этади ҳамда мавжуд камчиликлар бўйича қатъий чора-тадбирлар белгилаб олинади.

Теглар:#2018/43

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.2025372
Болага уй шароитида муолажа қилишда ота-оналар қандай хатоларга йўл қўяди?Тиббий сабоқлар

Болага уй шароитида муолажа қилишда ота-оналар қандай хатоларга йўл қўяди?

Совуқ ва ёғингарчилик – ўткир респиратор вирусли инфекциялар авж олиши учун қулай муҳит. Ана шу даврда шамоллаш ва грипп сингари мавсумий касалликлар болалар ўртасида кенг тарқалад

13.12.2024261
Ёш оналарга  фойдали 10 маслаҳатТиббий сабоқлар

Ёш оналарга фойдали 10 маслаҳат

Кичкинтойингизни парваришлар экансиз, ўз-ўзингизга мунтазам савол берасиз: мен ҳаммасини рисоладагидек бажаряпманми? болажон эса кундан-кун янги қилиқлар чиқариб, сизни бу ҳақда та

05.10.2023199
12 ёш психологияси ёхуд ёш ота-оналарга маслаҳатларТиббий сабоқлар

12 ёш психологияси ёхуд ёш ота-оналарга маслаҳатлар

Нима учун айнан 12 ёш психологияси ҳақида ёзаяпман. Ҳадисда 12 ёшгача бўлган даврдаги тарбияга алоҳида урғу берилган. 12 ёшдан кейинги тарбия – бу кечиккан тарбия. Тарбия ҳомиладан

14.12.2023145