Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Тўғри танланган касб

27.11.2013
38 марта ўқилди
Тўғри танланган касб

муваффақиятлар дебочасидир

Ўзбек халқи болажон халқ. Қадимдан юртимизда фарзанд тарбиясига, унинг келажагига катта эътибор қаратилган. Бу анъана кишиларнинг қон-қонига сингиб кетган. Аммо баъзи ота-оналар болаларининг замон билан ҳамнафас бўлишини истаб, уларни эркин қўйишади. Натижада фарзандлари “оммавий маданият” домига тушиб қолишаётганини сезмай қолишади. Баъзилар эса фарзандининг таълим-тарбиясига бефарқ қарашади. Зеро, бугунги ёш авлод юртимизнинг келажагини таъминлашини унутмаслик лозим.

Шу мақсадда замон талабларига мос билим масканлари қад ростламоқда. Ёшларимиз энг илғор технологиялар асосида илм олишмоқда. Шу ўринда айтиш жоизки, ота-боболаримиздан ўтиб келаётган гўзал анъаналар, ўлмас қадриятларни болалар онгига сингдириш давр талаби. Бу эзгу омилнинг илдизи эса оиладаги муҳит билан бевосита боғлиқдир. Зеро, ҳар қандай эзгуликнинг заминида гўзал одоб мужассам.

Жамият тарққиётини таъминлашга фақат баркамол авлодгина қодирдир. Комилликнинг тамал тоши эса оилада қўйилади. Ота-она феъл-атворида учрайдиган ижобий ва салбий хусусиятлар уларнинг зурриётларида ҳам кузатилади. Ҳар бир касб-ҳунар соҳибининг дунёқараши, маънавий савияси болаларининг руҳиятида ўз ифодасини топади.

Жумладан, зиёли хонадонда вақт оила аъзолари учун қадрли неъмат саналади. Улардаги самимийлик, камтарона мулозамат, тартиб ва орасталик кишининг ҳавасини келтиради. Яшаш тарзида ортиқча ҳашамга ўрин берилмайди.

Ҳунармандлар оиласида эса шахсий ибрат асосидаги меҳнат бола тарбиясига таъсир ўтказганининг гувоҳига айланасиз. Ҳунаридан мамнун ва эл орасида обрў-эътибор топаётган бундай кишилар фарзандларининг аксарияти хос ота касбини танлайди. Улардаги ирсий лаёқат сирларини ўзлаштиришларида қўшимча маҳорат захирасини ўтайди.

Тадбиркорлар – ҳаётий тажриба, билим ва идрокини амалда қўллай оладиган ташаббускор кишилардир. Бу тоифадаги инсонлар замон билан ҳамнафас яшаётган шижоатли амалиётчилардир. Уларнинг фарзандлари мақсад сари интилувчан, ғайратли, аксарияти бирор ишни йўлга қўйишда билимнинг юқори асос бўлишини англаб етган ёшлардир.

Боладаги туғма лаёқат омилларини ўз вақтида кўра олиш, уни ривожлантириш учун сабр билан ҳаёт тажрибалари, билим-тафаккур асосида ёндашиш ҳар бир ота-онанинг эзгу вазифаси, бурчидир. Лаёқациз ва ҳаётга тўғри йўналтирилмаган йигит-қизларнинг аксарияти касб-ҳунар танлашда хатога йўл қўйишади. Касб-ҳунарни фақат моддий манфаатни кўзлаган ҳолда танлаш яхши самара бермаслиги мумкин. Ўз имконияти, лаёқатига мос танланган касб кишига қувонч, ҳаётига мазмун, фикр-идрокининг ривожига туртки беради.

Теглар:#2013/47

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
«Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи» умуммиллий ҳаракати нималарни ўз ичига олади?Саломатлик

«Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи» умуммиллий ҳаракати нималарни ўз ичига олади?

2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисидаги Президент Фа

23.03.2023259
ХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН ИШЛАШ ЁХУД ИСТИҚБОЛ ОДИМЛАРИЖамият

ХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН ИШЛАШ ЁХУД ИСТИҚБОЛ ОДИМЛАРИ

Оила ва гендер илмий тадқиқот институтининг истиқболдаги фаолияти тўғрисида тадбир бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги “Оила ва хотин қизлар қ

07.03.202481
Дорихона ходими беморга дори воситасини тавсия қилиши тўғрими?Тиббиёт олами

Дорихона ходими беморга дори воситасини тавсия қилиши тўғрими?

Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сон қарори билан тасдиқлаган низомга асосан амалга оширилади. Унга мувоф

28.02.2023240
Ибн Синодан тўғри овқатланиш бўйича 5 маслаҳатТабобат

Ибн Синодан тўғри овқатланиш бўйича 5 маслаҳат

Абу Али ибн Синонинг «Тиб қонунлари» асарида турли касалликларни муолажа қилиш билан бирга, соғлом турмуш тарзи тарғиботига ҳам кенг ўрин берилган. Буюк табиб соғлом турмуш тарзини

11.05.2023119