Бугунги кунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз турмуш фаровонлигини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Қувонарлиси, аҳоли айниқса ёшлар орасида мазкур соҳага бўлган қизиқиш тобора ортиб бормоқда. Мамлакатда хусусий тадбиркорликнинг кенг ривож топиши аҳоли ўртасида иқтисодий фаровонликка замин бўлади. Бир иш бошидан тутган режали тадбиркор ўз ерига, ўз маблағига эга бўлади, иқтисодий мустақилликка эришади. Бироқ тадбиркор бўлиш учун истак ва хоҳишнинг ўзи етарли эмас. Бунинг учун муайян билим ва кўникма, шунингдек ишбилармонлик қобилятига эга бўлиш зарур. Гулноза Қўчқорова аниқ ва пухта режага таяниб тадбиркорлик фаолиятини бошлади.
– Чиройли тикилган пардалар уйни безаб туришини кўриб, мен ҳам тикувчи бўлишга ҳавас қилганман. Фаолиятимни кичик кийимлардан бошлаган бўлсам, хозир пардалар тикиш билан ҳам шуғулланаман, – дейди Яшнобод туманидаги Ихтисослаштирилган хотин-қизлар коллежи ўқувчиси Гулноза Қўчқорова. – Биз ёшларга яратиб берилаётган имкониятлардан кенг фойдаланган ҳолда иш фаолиятимни кенгайтирмоқчиман. “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан 2014-йилда “Менинг бизнес ғоям” танловида ғолиб бўлиб, тадбиркорлик фаолиятини бошлаганман. Беш нафар коллеж битирувчисини иш билан таъминлаб, мактаб ўқувчилари учун махсус формалар тикяпмиз. Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида ташкил этилган “Ишбилармон талаба – 2015” танлови, “Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси” кўрик танловларида қатнашиб фахрли ўринларни қўлга киритдим. Келажакда Ватаним ривожига муносиб ҳисса қўшадиган мутахассис бўлиб етишиш ниятидаман.
Таъкидлаш жоизки, Ватанимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида ёшларнинг улушини ошириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, бандлигини таъминлаш муҳим ва долзарб масалалардан бири ҳисобланади.
Ушбу вазифаларни бажариш борасида, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ташаббуси билан қатор вазирлик, идоралар ва тижорат банклари ҳамкорлигида турли лойиҳалар амалга ошириб келинмоқда.
Касб-ҳунар коллежлари ва академик лицей битирувчиларини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб қилиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида 2011-йилдан буён “Менинг бизнес ғоям” танлови ўтказиб келинмоқда.
Лойиҳага 2011-йилдан 2014-йилга қадар 233 мингдан ортиқ касб-ҳунар коллежлари ва академик-лицей битирувчилари жалб қилинган бўлса, 2015-йилнинг ўзида 156 минг 354 нафар ёки республика бўйича жами битирувчиларнинг 30, 1 фоизи қамраб олинди.
Ана шундай лойиҳалардан бири “Ёш тадбиркор – юртга мададкор” лойиҳасидир. “Ўзбекистон Республикасида 2015-йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастури”нинг 3-йўналиши 30-банди бўйича “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати асосий ижрочи этиб белгиланган мазкур лойиҳа 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш, шу орқали янги иш ўринларини яратиш, ёшларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган.
Қувонарлиси, ёшлар тадбиркорлик фаолияти билан нафақат ўзларининг, балки ўз тенгдошларининг ҳам бандлигини таъминламоқдалар. Ёш авлоднинг ана шу руҳда тарбия топаётгани, уларнинг ақлу заковати мустаҳкам иродасида мужассамдир. Шундай ғайратли, ишбилармон ёшларимиз борлигидан ҳар қанча фахрлансак арзийди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларҚизамиқ кимлар учун хавфли?
Қизамиқ тана ҳароратининг кўтарилиши, юқори нафас йўллари, кўз шиллиқ пардаси, оғиз бўшлиғининг яллиғланиши ва терида қизил, йирик доғли тошмалар тошиши орқали белги беради. Касалл
Тиббий сабоқларҚизамиқ қандай хасталик?
Бугунги кунда болалар ва катталар ўртасида сувчечак ва қизамиқ касалликлари тез-тез учрамоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, эмлашдан бош тортганлар ҳисобига
Тиббий сабоқларҚизамиққа қарши вакциналарнинг самарадорлиги қандай?
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ўтган йили дунёда пандемия сабабли қизамиққа қарши ўз вақтида эмланмаслик оқибатида ушбу касалликни юқтириш билан боғлиқ 9 милл
ЖамиятХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН ИШЛАШ ЁХУД ИСТИҚБОЛ ОДИМЛАРИ
Оила ва гендер илмий тадқиқот институтининг истиқболдаги фаолияти тўғрисида тадбир бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги “Оила ва хотин қизлар қ
