Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Сузиш – руҳият ва саломатлик таянчи

02.10.2013
41 марта ўқилди
Сузиш – руҳият ва саломатлик таянчи

Оқила Г'аниева Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги 43-сон Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида спортнинг сузиш тури бўйича мураббия. У яқинда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 22 йиллигига бағишлаб "Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон!" шиори остида ўтказилган спорт фестивалида биринчи ўринни эгаллади.

Республика Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ташкил этилган мазкур фестивалда спортнинг еттита – стол тенниси, гимнастрада, волейбол, шахмат, сузиш, енгил атлетика, нишонга олиш йўналишлари бўйича республикамизнинг барча вилоятларидан келган иштирокчилар ўзаро куч синашдилар. Оқила Г'аниева 50 метр масофага кросс усулида сузиш мусобақасида 100 нафар спортчи қизлар орасида ғолибликни қўлга киритди.

Асли фарғоналик бу қиз спортнинг гимнастика тури билан шуғуллана бошлаганида беш ёшида эди. Қизалоқдаги спортга бўлган қизиқиш ва исте'додни англаган боксчи тоғаси Абдуқаҳҳор Тўйчиев уни спорт оламига илк бор етаклаган устозидир.

2004-йилда Марғилон педа­гогика коллежининг жисмоний тарбия факултетига ўқишга кирганидан кейин у спортнинг карате ва волейбол турлари бўйича тўгаракларга қатнашди. Билим даргоҳи миқёсида ўт­казиладиган барча спорт беллашувларида нуфузли ўринларни қўлга киритиб, устозлари ва тенгдошлари орасида э'тибор қозонди.

Камтарин, тиришқоқ қиз меҳнатлари эвазига 2008-йилда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтига грант асосида ўқишга қабул қилинди. Устози Фарҳод Икромовдан сабоқ олиб сузиш йўналишида ўз билимларини мустаҳкамлади. Сузиш қонун-қоидалари, техник тактикаларини ҳам амалий ҳам назарий жиҳатдан чуқур ўрганди. Университет миқёсида ўтка­зиладиган спорт мусо­бақаларида ғолибликни қўлга киритди. 2009-йилда Андижон вилоятида ўтказилган Универсиадада, 2010-йилда Республика қишги сув спорти мусобақаларида ҳамда 2011-йилда Тошкентда ўтказилган Ёзги сув спорти беллашувларида 1-ўрин соҳибаси бўлди.

– Спортнинг сузиш йўналиши инсон руҳиятини кўтариш билан бирга умуртқа-поғона яллиғ­ланиши, туз тўпланиши, сколеоз каби касалликларнинг, айниқса, шамол­лашнинг олдини олишда ниҳоятда муҳим. Шунингдек, организмда қон айланишини яхшилайди. Мазкур спорт тури билан шуғулланишдан олдин организмни чиниқтириш лозим. Иссиқ ҳароратдан аста-секинлик билан салқинроқ, кейинчалик совуқ ҳароратга ўтиш билан организмнинг чиниқтирилиши тўғри бўлади.

Оқила Г'аниева ҳам исте'додли болаларнинг жисмоний ҳамда ма'навий жиҳатдан баркамол бўлиб вояга етишларидек шарафли ишга муносиб ҳисса қўшиб келаётган мураббиялардан. У ўзи фаолият олиб бораётган та'лим даргоҳида 50 нафардан зиёд ўқувчиларни тўртта гуруҳга ажратиб сузишга ўргатади.

– Кичик ёшдаги болажонларни турли ўйинлар билан сувга шўн­ғишга жалб этаман. Кейинчалик "Маррага ким тез етиб келиш" ўйинига ўтамиз. Биринчи навбатда сузиш техникасига э'тибор бериш керак,– дейди ёш мураббия.

У болаларга аста-секинлик билан узоқ масофаларга сузишни вазифа қилиб беради, гуруҳида айниқса, қизларнинг кўплигидан жуда мамнун гапиради. Чунки улар бўлажак оналар. Жисмонан соғлом онадан соғлом фарзанд дунёга келади. Буни ота-оналар ҳам бугунги кунда яхши англашади.

Истиқлол йилларида юртимизда "Соғлом онадан соғлом бола" тамойилининг дастуриламал қилиб белгиланиши хотин-қизлар спортининг ривожланишига туртки бўлди. Аҳолини соғломлаштириш, халқимиз орасида соғлом турмуш тарзини шакл­лантириш, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишда спортнинг ўрни ва роли беқиёсдир. Жумладан, ёш авлоднинг соғлом ва баркамол униб-ўсишлари, ўз иқтидор ва салоҳиятларини юзага чиқаришлари учун улкан имко­ниятлар яратиб берилаётгани, қатор спорт-соғломлаштириш маж­муаларининг барпо этила­ётганлиги, мамлакатимиз миқёсида нуфузли спорт мусобақалари ўтказилиб келинаётгани келажак авлоднинг соғлом бўлишига заминдир.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Чарчоқ билан кураш:  қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?Спорт

Чарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?

Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба

25.10.2024211
Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?Спорт

Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?

Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш

04.10.2024160
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.2025357
Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?Саломатлик

Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?

Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти

29.11.2024562