Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Сўлим оромгоҳда ором олдик

19.07.2013
21 марта ўқилди
Сўлим оромгоҳда ором олдик

Жорий йилнинг 5 июль куни "Соғ­лом авлод учун" халқаро хайрия жамғармаси томонидан юборилган, "Меҳрибонлик" уйлари, махсус мактаб-интернатлар тарбияланувчилари, имконияти чекланган болалар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларидан иборат 150 нафар болажонлар "Оқтош кимёгарлар оромгоҳи" (Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани) соғломлаштириш масканидан мароқли ҳордиқ олиб қайтишди.

"Соғлом авлод учун" халқаро хайрия жамғармаси аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб қувватлаш, "Меҳрибонлик" уйлари, махсус мактаб-интернатлари тарбияланувчилари, имконияти чекланган болалар саломатлигини тиклашга қаратилган дастурлар бўйича тиббий, маданий ва маърифий йўналишларда қатор хайрли ишларни амалга ошириб келмоқда. Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларини таътил вақтларини мазмунли ва мароқли ўтказиш мақсадида ёзги ва қишки оромгоҳларни ташкил этиб, кўплаб болажонларни ўз соғлиқларини тиклашлари учунбарча шарт-шароитларни яратиб бермоқда.

Жамғарма 2007 йилдан буён Россия Федерация­сининг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда фаолият олиб бормоқда. Жумладан, "Обод турмуш йили" Давлат дастурига асосан Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчихонаси билан имзоланган келишувга кўра, 18 июнь-4 июль кунлари 7 ёшдан 15 ёшгача бўлган кам таъминланган ва Тошкент шаҳридаги 24-сонли "Меҳрибонлик" уйининг 129 нафар ва Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри 14-сонли "Меҳрибонлик" уйининг 21 нафар тарбияланувчилари жалб этилган мазкур оромгоҳда болажонлар кўнгилдагидек маданий ҳордиқ чиқариш баробарида ўз соғлиқларини ҳам мустаҳкамлаб қайт­дилар.

Теглар:#2013/28

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.2022319
Ўқувчингиз «хобби»сини биласизми?Жамият

Ўқувчингиз «хобби»сини биласизми?

Ўқувчилар ўртасида ҳаётга енгил муносабатда бўладиган, дунёқараши тор ва юзаки фикрлайдиган ўсмирлар ҳам йўқ эмас. Аслида ҳаёт гўзаллигидан баҳраманд бўлиш, уни қанчалар қизиқарли

27.10.2020311
“ИФТИХОР”ЛИКЛАР ИШЛИ БЎЛМОҚДАМИ?Жамият

“ИФТИХОР”ЛИКЛАР ИШЛИ БЎЛМОҚДАМИ?

Чирчиқ шаҳар “Ифтихор” маҳалласидаги 7-мактабда ёшлар ва аёлларнинг иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Маҳалладаги 278 нафар ишсиз фуқаронинг и

05.04.2021290
Cалоҳиятли кадрлар тайёрлаш – давр талабиЖамият

Cалоҳиятли кадрлар тайёрлаш – давр талаби

Таълим масканига кирарканман бир гуруҳ оқ халатли ўқувчи қизлар салом беришиб, раҳбарият биноси томонга бош­лашди: – Юринг, сизга йўлни кўрсатиб юборамиз. Биз ҳам дарсга киряпмиз.

31.05.2021281