
Янги ўқув йили бошланиши арафасида кўпчилик ота-оналар мактаб ёшидаги фарзандлари учун ўқув қуроллари харид қилиш тараддудига тушиб қолишади.
Бу пайтда улар танловда адашмасликка ва фарзандларига энг сифатли ўқув қуролларини харид қилишга уринади. Аксарият ҳолларда эса ота-оналар сотувчилар фикрига ҳамда уларнинг кўрсатмаларига таянади. Қуйида уларга бу борада айрим тавсияларни бериб ўтамиз.
Дафтар – ушбу маҳсулотни 1-синфга чиқаётган фарзандингиз учун олаётган бўлсангиз, у ҳолда бошланғич синф ўқитувчисининг тавсияларига қулоқ тутинг. Чунки, бу ёшдаги ўқувчиларга мўлжалланган ёзув дафтарининг икки хил тури бор. Кўпинча бошланғич синф ўқитувчилари ўқувчилар учун чизиқлар қатори ингичка бўлган дафтарни тавсия қилишади. Бу каби дафтарлар эндигина ёзишни ўрганаётган болалар ҳуснихатининг чиройли бўлишига ёрдам беради. Шунингдек, математика дафтарини ҳам кичкина катаклисини танлаган маъқул.
Яна бир гап. Дафтар харид қилишда унинг муқовасида миллий менталитетимизга мос суратлар борлигига эътибор беринг. Чунки, фарзандларимиз ёт ғоялар ёки қаҳрамонларга эргашиб эмас, аксинча буюк бобокалонларимизга ҳурмат ҳиссини туйган ҳолда вояга етишлари даркор.
Ручка – ушбу ўқув қуроли ўқувчилар учун энг зарури бўлиб, фарзандларимиз ундан бутун дарс давомида фойдаланади. Шу сабаб ручка танлашда аввало сифатга эътибор беринг. Қолаверса, рангги оқиб кетмаслигига алоҳида аҳамият қаратинг. Бундан ташқари 1-синфга бораётган ўқувчига қўлини оғритиб юбормаслиги учун ручканинг қалинроғи, шунингдек, стерженнинг учи юмшоқ ҳаракатланадиганидан харид қилинг.
Оддий қалам – қаламнинг аввало экологик тоза маҳсулотдан тайёрланганига эътибор бериш керак. Шунингдек, у тўғри шаклга эга бўлиши ва тиниқ чизиши лозим.
Рангли қалам – биламизки, рангли қаламларнинг тури кўп. Кўп ҳолларда ота-оналар ушбу маҳсулотни нархи ва ишлаб чиқарган фирмасига қараб сотиб олади. Бу қайсидир маънода тўғри танлов. Бироқ, машҳур фирма номи остида сохта маҳсулотлар ҳам ишлаб чиқарилган бўлиб, буни эса аслидан ажрата олиш зарур.
Ўчирғич – рассомлар ушбу ўқув қуролини қаттиқ ёки юмшоқлигига қараб харид қилишади. Чунки, ўчирғичдан фойдаланиш вақтида у суратни тиниқ ўчириши ва қоғоз сифатини бузиши керак эмас. Қаттиқ ўчирғич қоғоз қатламини қириб юборади. Юмшоғи эса расм изини қолдирмайди, қоғоз сифатига путур етказмайди.
Яна бир тавсия шуки, расм дарси билан боғлиқ ўқув қуролларини сотиб олаётганда ўқитувчи билан маслаҳатлашган мақсадга мувофиқ.
Расм дафтари – бу маҳсулотни харид қилишда ҳам сифатга алоҳида эътибор бериш лозим. Чунки, сифатсиз вараққа чизилган расм кўнгилдагидек чиқмайди. Шунинг учун варақлари текис ҳамда оппоқ бўлган расм дафтарини харид қилинг.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ТабобатЎқувчиларга хос касаллик
Янги ўқув йили бошлангач болаларда ўқувчиларга хос касалликлар ҳам секин-аста ўз ривожланишини бошлаб юборади. Уларни бу касалликлардан омон сақлаш учун олдини олиш тадбирларини ка
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
Тиббий сабоқларНафас олишга қийналяпсизми?
Нафас олишнинг қийинлашиши коронавирусга хос энг кўп тарқалган симптомлардан бири ҳисобланади. Шифокорлар ҳатто касаллик яққол сезилмаган, симптомлар ОРВИга ўхшаган ва нафас олиш к
