Турсунбой АДАШБОЕВ
Бугун якшанба бозор,
Қатор раста, до'конлар
Ерёнг'оқ сотар ҳакка,
Туяқуш юрар донлаб.
Музқаймоқли ҳужралар,
Айиқларга хос пакка.
Нарх-навони белгилар,
Товус турфа ипакка.
Каркидон атлас сотар
Метрлаб-қулочкашлаб
Жирафа то'рт боласин,
Бозорга келди бошлаб.
Топган-тутган маблаг'ин,
Қопчиг'ида келтирган.
Ҳар бирига ко'йлакка,
Етар о'н беш метрдан.
Шу маҳал битта маймун
Пештахтани оралаб
Тугмали аппаратни,
Олиб қочди паналаб.
Ҳисоб пайти Каркининг
Ранги бирдан оқарди.
У очопат маймунга
Еб қо'йгудек бақирди.
Г'ажир калкуляторни,
Маймун шохда шу палла.
Билмас карра жадвални,
Каркидонлар хом калла...
Сураткаш
Рассом тог'ам чизган сурат,
Ёқмади бу рост.
Со'нг бобомнинг бог'ларини,
Кузатдим бироз.
Олма гули нафармондир,
Шафтоли пушти.
Қирмизи ранг о'риклардан
Капалак учди.
Олхо'рига оппоқ ко'йлак,
Ярашган ажаб.
Олвалининг эгни узра,
Ярқирар садаф.
Асалари чечакларни,
Чанглатиб о'тар.
Савоб ишга қодирлигин,
Англатиб о'тар.
Анжир сариқ, нок замҳарир,
Бодринг-чи яшил.
Бир-бирига о'хшамайди,
Ҳатто то'рт фасл.
Қуёш минг хил бо'ёқларни,
Олар қаёқдан?
Ажабтовур, сеҳрлидир,
Го'зал ҳаёт ҳам.
Қо'ққис ко'кда чақмоқ чақди,
Момогулдирак.
Чанг, г'уборни аритгувчи
Ёмг'ирдан дарак.
Баҳор фаслин о'зига хос,
Бордир г'ашлиги.
Бу онажон табиатнинг,
Сураткашлиги.
Бу дунёнинг ишлари
Ко'рдингларми чипор Хо'роз,
Миниб олиб Тулкини,
О'тиб кетди гузар томон
Ортиб молу мулкини.
Олаҳакка арқон бог'лаб,
Тимсоҳнинг по'конига,
Ёнг'оқ ташир бозордаги
Хусусий до'конига.
Тошбақага эгар уриб,
Қинг'ир оёқ чигиртка
Кечки овқат ташвишида,
Шошиб борар гугуртга.
Беқасам то'н Зебрадан
Жирафа сал норози.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
МаданиятЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИ
Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ва ОАВ миллий ассоциацияси томонидан ташкиллаштирилган Маданий мерос ҳафталиги ўз якунига етди
МаданиятБИР ЖАМОА. БИЗ ТУРЛИМИЗ. БИЗ ТЕНГМИЗ
3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни “Ўзбекистон” Халқаро анжуманлар саройида 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан «Бир жамоа» деб номланган катта концерт дастури на
МаданиятМаънавият – билимлар асоси
Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б
МаданиятПсихологик портрет деганда нимани тушунамиз?
Ҳар бир одамнинг психологик портрети бўлади. Уни рассом эмас, балким Сизнинг ўзингиз яратасиз. Айнан мана шу психологик портрет бошқаларнинг Сизга бўлган муносабатини белгилаб бера
