
ЗАЙТУН
Табиатнинг ўзи табиб, деган гап бор халқимизда. Дарҳақиқат, юртимизнинг иқлим шароитида кўплаб гиёҳлар ўсади. Афсуски, биз уларнинг шифобахш хусусиятларини кўпам билавермаймиз. Хусусан, зайтун ёғи ва сунбул ўсимлиги ҳам мамлакатимиз табиатининг танга қувват берувчи шифобахш хазиналаридан ҳисобланади. Биргина зайтун ёғининг инсон саломатлиги йўлида фойдаланса арзирли бир қанча хусусиятлари бор. У танни қувватлантиради, ҳаракат енгиллигини оширади, ҳароратни туширишда асқотади.
Эскирган зайтун ёғининг суртмаси кўзнинг равшанлашишини таъминласа, унинг елими кўзга тушган парда, (оқ) ва мугуз қатламининг дағалланишига қарши ишлатилади. Япроғининг шираси кўз ғўлагининг ирғиб чиқишига, кўзнинг мугуз пардаси яраларига ва кўзга тушадиган назлаларга қарши яхши воситадир.
Зайтун – зайтундошлар оиласига мансуб, доимий яшил дарахт, бўйи 3-7-метрга етади. Барглари майда ва учли. Гуллари оқиш, рўваксимон тўпгулга йиғилган. Меваси данакли бўлиб, унда 56 фоизгача мой, гликозид, оқсил ва витаминлар бор.
Зайтун ўсимлиги Озарбайжон, Туркманистон, Грузия Республикалари, Жанубий Қрим, Краснадор ўлкасида ўстирилади.
Ҳозирги кунда бу ўсимлик Сурхондарё вилоятининг Бойсун ва Шеробод туманларида лалмикор ерларда етиштирилмоқда. Ундан халқ табобати ва илмий тиббиётда зайтун мойининг аъло навларини ишлаб чиқариш учун фойдаланилмоқда. Чунки унинг мойи истеъмол қилинганда, буйрак ва қовуққа йиғилган тошни бартараф этади.
СУНБУЛ
Сунбул ўсимлиги ҳам бир қанча шифобахш хусусиятларга эга. Унинг барча турларидан хафақон касаллигига қарши фойдаланса бўлади. Энг асосийси, нафас олиш муаммоларини бартараф этишда сунбул кони фойдадир. У кўкрак ва ўпкани тозалайди ва уларга моддаларнинг оқишини тўхтатади. Шунингдек, жигар ва меъда тиқилмаларини очади, унинг аъзоларини қувватлантиради, меъда ачишишини йўқотади. Совуқ сув билан ичилса, кўнгил айниши босилади. Қолаверса, сунбул пешоб соҳаси муаммоларида ҳам асқотади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ТабобатКомпьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?
Бугун аксарият одамлар асосий вақтини компьютер қаршисида ўтказади. Айниқса, бу қурилма дизайнер, дастурчи, копирайтер, маркетолог, оператор каби кўплаб замонавий касб эгалари ва о
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
СаломатликҲомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?
Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти
