Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Саховатнинг савоби бисёр

11.04.2014
20 марта ўқилди
Саховатнинг савоби бисёр

Маълумки “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди мурувват йўналишида халқаро ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Давлат Дастурларининг ижросини таъминлаш мақсадида доимий равишда хайрия тадбирларини ўтказиб келмоқда. Ушбу тадбирлар доирасида юртимиздаги тиббий-ижтимоий муассасалар, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, “Меҳрибонлик”, “Мурувват” ва “Саховат” уйлари, махсус мактаб-интернатлари тарбияланувчиларини қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга дори-дармон, тиббиёт жиҳозлари, санитария-гигиена воситалари, кийим-кечак, озиқ-овқат, ногиронлик аравачалари, спорт инвентарларидан иборат мурувват ёрдамлари топширилмоқда.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондида “Тинчлик йўлидаги озиқ-овқат ёрдами” дастури доирасида ўтказилган тадбир ҳам ана шундай хайрли ишларнинг давоми сифатида эътироф этилди.

АҚШнинг “Ресоурcе анд Полиcй Эхчанге” халқаро ташкилоти томонидан келтирилган, умумий қиймати 311 минг 833 АҚШ долларига тенг бўлган 112,5 т витаминлар билан бойитилган қуритилган сабзавот шўрвасининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Фонд мазкур ташкилот билан ҳамкорликда қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Ушбу мурувват юки фонд ва унинг ҳудудий филиаллари ҳамда соғлиқни сақлаш тизими ташкилотлари орқали республикамиздаги 107 та тиббий ва ижтимоий муассасаларига топширилади.

Йил бошидан ҳозиргача “Соғлом авлод учун” хайрия фондига халқаро ҳамкор ташкилотлар томонидан дори-дармон, тиббиёт анжомлари, мултивитамин, ногиронлик аравачалари, витаминлаштирилган сабзавот аралашмаси кўринишидаги мурувват ёрдами юклари келтирилмоқда. Ушбу мурувват ёрдамлари фонднинг минтақавий филиаллари, худудий соғлиқни сақлаш бошқармалари орқали республикамиздаги тиббий ва махсус болалар муассасаларига тақдим этилди.

Ўтган 2013-йилда ҳам Фонд мурувват йўналиши доирасида Германиянинг “Фриеденсдорф Интернатионал”, Корея Республикасининг “Саве тҳе Чилдрен” халқаро ташкилоти, КОФИҲ халқаро соғлиқни сақлаш фонди, Финляндиянинг “Приборй Ой” ташкилоти ва бошқа халқаро хайрия ташкилотлари томонидан дори-дармонлар, санитария-гигиена воситалари, озиқ-овқат ҳамда тиббий жиҳозлардан иборат 104 та мурувват юклари келтирилиб, Республикамиз тиббий муассасалари, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, “Меҳрибонлик”, “Мурувват” ва “Саҳоват” уйлари тарбияланувчилари учун тарқатилди.

Тадбир сўнгида Республика пулмонология ва фтизиатрия илмий-амалий маркази, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика руҳий касалликлар шифохонаси ва бошқа ташкилотларга хайрия ёрдами сертификатлари топширилди.

Теглар:#2014/15

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.2022324
Ўқувчингиз «хобби»сини биласизми?Жамият

Ўқувчингиз «хобби»сини биласизми?

Ўқувчилар ўртасида ҳаётга енгил муносабатда бўладиган, дунёқараши тор ва юзаки фикрлайдиган ўсмирлар ҳам йўқ эмас. Аслида ҳаёт гўзаллигидан баҳраманд бўлиш, уни қанчалар қизиқарли

27.10.2020314
“ИФТИХОР”ЛИКЛАР ИШЛИ БЎЛМОҚДАМИ?Жамият

“ИФТИХОР”ЛИКЛАР ИШЛИ БЎЛМОҚДАМИ?

Чирчиқ шаҳар “Ифтихор” маҳалласидаги 7-мактабда ёшлар ва аёлларнинг иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Маҳалладаги 278 нафар ишсиз фуқаронинг и

05.04.2021293
Cалоҳиятли кадрлар тайёрлаш – давр талабиЖамият

Cалоҳиятли кадрлар тайёрлаш – давр талаби

Таълим масканига кирарканман бир гуруҳ оқ халатли ўқувчи қизлар салом беришиб, раҳбарият биноси томонга бош­лашди: – Юринг, сизга йўлни кўрсатиб юборамиз. Биз ҳам дарсга киряпмиз.

31.05.2021287