Тарбия биз учун ё ҳаёт, ё мамот, ё нажот, ё ҳалокат, ё саодат, ё фалокат масаласидир.
Абдулла Авлоний.
Яқинда пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги “Севинч” номли 475-мактабгача таълим муассасасида бўлдик.
Мазкур муассасага кириб борар экансиз, худди соғломлаштирувчи дам олиш масканига келиб қолгандек бўласиз. Ҳовлига соя солиб турган дарахтлар, анвойи гуллар киши баҳри дилини очади. Эрталабдан очиқ чеҳра, ширин муомала билан болаларни кутиб олаётган тарбиячилар ўз зиммасидаги масъулиятни бажаришга тайёр.
Ўттиз йилдан ортиқ меҳнат фаолиятига эга бўлган муассаса мудираси, “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони соҳибаси, талабчан, шижоатли Гулираъно Зиямовага бир неча саволлар билан мурожаат қилдик:
– Гулираъно Сирожиддиновна, муассаса фаолияти ва унда олиб борилаётган ишлар тўғрисида нималар дея оласиз?
– “Севинч”номли 475-мактабгача таълим муассасаси кўп йиллардан буён фаолият юритади. 240 нафар болаларни ўз бағрига олган бу бошланғич тарбия ўчоғи мустақилликдан кейин кўпгина ўзгаришларга юз тутди. Чилонзор туман ҳокимияти томонидан ажратилган маблағ билан боғча тўлиқ қайта таъмирланди. Компютер хоналари ташкил қилинди. Спорт хоналари қайта жиҳозланди. Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари кенг йўлга қўйилди. Юздан ортиқ мевали дарахтлар ҳосилга кирган. Ошпазларимиз мевалардан шарбат тайёрлаб қишга сақлаб қўйишади.
– Тарбияланувчилар дунёқарашини ўстиришда нималарга алоҳида эътибор берилмоқда?
– Албатта, биринчи навбатда, ўтказиладиган тадбирларнинг сифатига, ўйинларнинг қизиқарли бўлишига, қолаверса, болаларнинг муомала ва мулоқот қилишларига катта эътибор қаратилмоқда.
– Фикрлашда тенгдошларидан ортда қоладиган болалар ҳам борми?
– Йўқ десам хато бўлади. Улар билан психолог Венера Хузиахметова алоҳида шуғулланади. Логопед гуруҳларда алоҳида иш олиб борилади. Қўшимча машғулотлар ўтказилади.
– Иш жараёнида ходимлардан нимани талаб қиласиз ҳамда нимани қатъий таъқиқлайсиз?
– Аввало, иш фаолиятимда тартиб бўлишни истайман. Ҳар бир ходимга ўз вазифасини эринмай уқтириб тураман, режали бўлишга чақираман. Тарбиячиларнинг болалар тарбиясига маъсулияцизлик билан ёндошишини таъқиқлайман. Баъзи оилаларда ота-оналар ўз-юмушлар билан бўлиб боласига кам вақт ажратишади. Боланинг кўнгли тўлганча меҳр бера олишмайди. Ана ўша етмай қолган меҳрни биз беришимиз керак.
– Фаолият жараёнида қандай муаммоларга дуч келяпсиз?
– Ҳар қандай муаммони имкони борича ўзимиз ҳал қиламиз. Баъзи муаммолар устида ота-оналар ҳам қараб туришмайди. Мақсад – болаларнинг иккинчи уйидек бўлиб қолган муассаса шароитини янада яхшилашдир. Умуман олганда бу масканда барча шароит бор. Биз эса фақат ишлаш ва яна ишлашимиз керак.
– Болаларнинг спортга бўлган қизиқиши қандай?
– Жуда яхши.Спортга деярли барча тарбияланувчилар қизиқишади.Яқинда бўлиб ўтган “Дадам,ойим ва мен-спортчилар оиласимиз” мавзусида асфалтга расм чизиш мусобақасида болалар билан биргаликда ота-оналар ҳам фаол иштирок этишди. Бундан ташқари, туманлараро ўтказилган бир неча спорт мусобақаларида ҳам фахрли ўринларни эгаллаб келганмиз.
“Мустаҳкам оила йили”да бу каби тадбирлар албатта ўзининг ижобий натижасини беради.
* * *
Жамоанинг аҳиллиги боис, бу ерда узоқ йиллардан буён меҳнат қилиб келаётган ходимлар талайгина эканлигининг гувоҳи бўлдик.
Шу жумладан, хўжалик ишлари бўйича Севара Отажонова, тарбиячилар Лиля Тўрабоева, Вероника Савелева, Светлана Русских, мусиқа раҳбари Антонина Нестеровалар билан ҳам мулоқотда бўлиб, уларнинг болажонлиги, боғча деб аталмиш масканни муқаддас деб билишини тушундик. Ниҳоятда файзли бўлган бу тарбия масканида гўзалликка интилиш катта. Ахир жажжи болажонлар гўзалликни кўриб, нафосатни ҳис этиб, юксак орзулари йўлида дадил боришади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ТабобатКомпьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?
Бугун аксарият одамлар асосий вақтини компьютер қаршисида ўтказади. Айниқса, бу қурилма дизайнер, дастурчи, копирайтер, маркетолог, оператор каби кўплаб замонавий касб эгалари ва о
ТабобатТиббиёт соҳасида халқаро илмий-амалий конференция
Мамлакатимизда вирусли гепатит касаллигини бартараф этиш масаласида жаҳон тажрибасини қўллаш бугунги кунда муҳим ўрин тутади. Айниқса, долзарб масалалар – гепатоцеллюляр карсиноман
ТабобатБуқоқ наслдан наслга ўтадими?
Буқоқ касаллиги насл суради. Жумладан, буқоқнинг тугунли, аутоиммун тиреоидит ва ёйма заҳар тури ота-онадан болага ҳам ўтиши мумкин. Бироқ саломатликка эътиборли бўлинса, шифокор к
ТабобатҚандай ҳолатда ўт-тош касаллигини операциясиз даволаш мумкин?
Ўт пуфаги – овқат ҳазм қилиш тизимининг муҳим аъзоларидан бири. Шу сабабли унда кузатиладиган муаммолар организм фаолиятига салбий таъсир этади. Айниқса, ўт пуфагида ҳосил бўладига
