Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

САМАРАЛИ ТИББИЙ ХИЗМАТ: ЭЛГА ҲИММАТ

27.10.2014
22 марта ўқилди
САМАРАЛИ ТИББИЙ ХИЗМАТ: ЭЛГА ҲИММАТ

Эл саломатлиги – юрт бойлигидир. Бунинг самараси ўлароқ юртимизда кўплаб замонавий тиббиёт муассасалари бунёд этилиб, мавжудлари қайта таъмирланиб янги тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланмоқда.

Бугунги кунда 21 минг 937 нафар аҳолига самарали тиббий хизмат кўрсатиб келаётган Самарқанд тумани Тиббиёт бирлашмаси ҳам мустақилликдан кейинги ислоҳотлар туфайли янада юксалди. Натижада аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиш сифати ошди. 400 ўринга эга Самарқанд туман тиббиёт бирлашмасида айни пайтда, бир ярим мингдан ортиқ шифокор ва ўрта тиббиёт ходимлари ҳамда ишчи-ходимлар фаолият кўрсатмоқдалар.

Жорий йил бошида бирлашма қошида бир вақтнинг ўзида 350 кишига хизмат кўрсата оладиган кўптармоқли поликлиниканинг қурилиб, фойдаланишга топширилгани аҳоли саломатлигини сақлашдек эзгу мақсадлар йўлида янада қулайликлар яратди. Унинг замонавий тиббий ускуналар билан таъминлангани касалликни эрта аниқлаш ва даволаш имконини берди. Тиббиёт бирлашмасидаги барча бўлимлар, жумладан, қабулхона, реанимация, шошилинч тез тиббий ёрдам, жарроҳлик, гинекология, болалар бўлими, туғруқхона комплекси, зарарсизлантириш (стерилизация) бўлими, кирхона, биокимёвий лабораторияларнинг тўлиқ таъмирдан чиқарилгани шифокор ва ўрта тиббиёт ходимларининг ёруғ ва шинам хоналарда ишлашига имкон яратди.

Жорий йилда туғруқ комплекси, жарроҳлик ва шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимларининг давлат маблағлари ҳисобидан 1 млрд. 141 млн. сўмдан зиёд тиббий асбоблар ва бир марталик тиббий буюмлар билан таъминлангани ҳам аҳоли ва тиббиёт ходимлари учун қўшимча қулайликлар яратди.

– Бирлашмамиз тасарруфидаги мавжуд 21 та ҚВПларнинг бештаси чекка ҳудудларда жойлашган. Уларнинг барчасида аҳоли ўртасида тиббий маданиятини янада ошириш, айниқса, хотин-қизлар гигиенаси, оналар ва болалар саломатлигини сақлаш, репродуктив саломатлик, соғлом бола туғилиши, ҳар йили бир марта чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказишда эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда.

“Ўзбекистон” ва “Оҳалик” ҚВПларида ҳамда бирлашма қошидаги туғруқ комплексида қуёш батареяларининг ўрнатилгани ишимизда муҳим омил бўлди, – дейди Тиббиёт бирлашмаси даволаш ишлари бўйича бош врач ўринбосари Замира Маъмурова.

Шунингдек, аҳоли ўртасида юқумли касалликларнинг олдини олиш ва унга қарши курашда мутахассислар иштирокидаги чуқурлаштирилган тиббий кўрикларнинг аҳамияти катта бўлмоқда. Жорий йил мобайнида ушбу тиббий кўрикдан ўтказилиши лозим бўлган 198 минг нафар туман аҳолисининг тиббий кўрикдан ўтказилган 145 минг нафаридан 55 минг 239 нафари 14 ёшгача бўлган болаларни, 85 минг 548 нафари ўсмирларни ташкил этади.

Йил давомида кўп тармоқли поликлиникада тиббий кўрикдан ўтказилган 19 минг 204 нафар аҳолининг 9 минг 735 нафари амбулатор шароитда, 208 нафари стационар шароитда соғломлаштирилди. Уларнинг 2 минг 147 нафарини 14 ёшгача бўлган болалар ташкил этади.

Ёш оилалар билан мулоқот, репродуктив саломатлик, соғлом бола туғилиши, хотин-қизлар гигиенаси бўйича аҳоли ўртасида ташвиқот ва тарғибот ишлари олиб бориш учун акушер-гинеколог, доя ҳамда ҳамширалар томонидан жами 6 минг 842 та тадбирлар, жумладан, маъруза, савол-жавоб ва суҳбатлар ташкил этилган. Беш юздан зиёд тарғибот буклетлари ва варақалари тарқатилган.

Шу боис бирлашмада фаолият юритаётган жамоа раҳбари, тажрибали жарроҳ Фурқат Валиев, Дилшод Тўйчиев, акушер-гинеколог Муҳаббат Шарипова, поликлиника шифокорлари Фарида Юсупова, Мамлакат Мансурова, реаниматолог Аъзам Муҳаммадиев, ҳамширалар Меҳринисо Баратова, Мавжуда Адилова, ҚВП шифокорлари Ғайрат Раҳимов, Феруза Исмоилова, Тўлқин Меҳмонқулов, Икром Қобиловларнинг кўрсатаётган малакали тиббий хизматларидан туман аҳолиси миннатдор.

Бирлашмада врачлар ва ўрта тиббиёт ходимлари малакасини оширишга ҳам эътибор қаратилган. Жорий йилнинг олти ойи мобайнида 108 нафар шифокор ва 205 нафар ўрта тиббиёт ходими пойтахтда ўз малакаларини ошириб қайтдилар. Ёш кадрлар “устоз-шогирд” анъаналарига биноан тажрибали шифокор ва ҳамширалардан касб маҳоратини ўрганадилар. Шу боис ҳамширалар ҳар йили туман, шаҳар ва вилоят миқёсида ўтказиладиган “Энг яхши ҳамшира” кўрик-танловида иштирок этиб, фахрли ўринларни эгаллаб келмоқдалар.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Эллик ёшдан ошган аёллар ўтадиган тиббий текширувларТиббий сабоқлар

Эллик ёшдан ошган аёллар ўтадиган тиббий текширувлар

Ёш ўтиши билан иммунитет пасайиб, сурункали касалликлар асоратлари ва янги хасталиклар пайдо бўлиш эҳтимоли ортади. Шунинг учун 50 ёшдан кейин шифокорлар барча аёлларга режали рави

08.09.2023113
Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?Табобат

Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?

Бугун аксарият одамлар асосий вақтини компьютер қаршисида ўтказади. Айниқса, бу қурилма дизайнер, дастурчи, копирайтер, маркетолог, оператор каби кўплаб замонавий касб эгалари ва о

27.09.2024324
Тиббиёт соҳасида халқаро илмий-амалий конференцияТабобат

Тиббиёт соҳасида халқаро илмий-амалий конференция

Мамлакатимизда вирусли гепатит касаллигини бартараф этиш масаласида жаҳон тажрибасини қўллаш бугунги кунда муҳим ўрин тутади. Айниқса, долзарб масалалар – гепатоцеллюляр карсиноман

12.10.2023302
Қандай ҳолатда ўт-тош касаллигини операциясиз даволаш мумкин?Табобат

Қандай ҳолатда ўт-тош касаллигини операциясиз даволаш мумкин?

Ўт пуфаги – овқат ҳазм қилиш тизимининг муҳим аъзоларидан бири. Шу сабабли унда кузатиладиган муаммолар организм фаолиятига салбий таъсир этади. Айниқса, ўт пуфагида ҳосил бўладига

29.03.2024298