Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси томонидан ташкил этилган Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар республика ярмаркаси етти йилдан буён олимлар, саноатчилар, фермерлар ва ёш ихтирочилар ўзаро тажриба алмашадиган тадбирлардан бирига айланди.
Ушбу ярмаркага илм-фан, таълим, конструкторлик ташкилотлари ва алоҳида ихтирочилардан келиб тушган 611 аризадан 494 таси саралаб олинди. Жумладан, уларнинг 171 таси саноат, 127 таси қишлоқ хўжалиги, 53 таси тиббиёт ва фармакология, 30 таси ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини ривожлантиришга йўналтирилди.
Ярмаркада ёш олимлар, аспирантлар, талабалар, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг юқори босқичларида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг иштирок этаётгани ушбу тадбирнинг ўзига хос жиҳатидир. Таъкидлаш жоизки, жорий йилда энг кўп янгиликларни мамлакатимиз олий ва ўрта махсус таълим тизими муассасалари намойиш этмоқда. Шунингдек, талабалар ва ёш олимлар 55 инновацион маҳсулотларни тақдим қилмоқда.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ИқтисодИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАР МАЙДОНИ
Жорий йилнинг 24-26 март кунлари пойтахтимизда 1-Тошкент халқаро инвестициялар форуми бўлиб ўтди. Унда халқаро ташкилотлар ва молиявий тузилмалар, 56 та давлатдан ташриф буюрган 1,
Тиббий сабоқларАллергияни даволашнинг самарали йўли бу...
Aллерген специфик иммунотерапия (AСИT) бу организмга аллергеннинг кўпайиб борадиган дозаларини киритиш орқали аллергик реакция белгиларини камайтиришни ёки узоқ вақтгача йўқотишга
Тиббий сабоқларКовид асоратларидан самарали даво
ёхуд вақтли ёндашув – соғлиғингиз тикланиши гарови (Реклама ўрнида) Барчамизга маълумки, ўтган йил бошида инсоният саломатлигига хавф солиб, ҳаётимизга кириб келган «Ковид-19» дунё
СиёсатСув таъминотини яхшилаш ва сув хўжалиги инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича йирик лойиҳалар бошланди
“Ўзэкспомарказ”да бўлиб ўтган тадбир ва кўргазма Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланди. Президентимизнинг байрам табригини ўқиб эшиттирган Президент матбуот котиби
