Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Сабзи ҳақида қизиқарли маълумотлар

12.08.2017
162 марта ўқилди
Сабзи ҳақида қизиқарли маълумотлар

Сабзи дастлаб 4000 йиллар аввал Жануби-ғарбий Осиёда етиштирилган. У пайтлардаги сабзи бинафшаранг ва аччиқ бўлгани учун одамлар уни ўткир ҳиди ва уруғи учунгина экишган. Вақт ўтиши билан сабзининг ширинроқ ва юмшоқ ўзакли навлари кириб келган. Милодий I асрда қизил, XII асрда сариқ ва оқ сабзилар пайдо бўлган. Ҳозирги кунда эса унинг ҳар хил шакл ва рангдаги навлари деярли барча мамлакатда етиштирилади.

Сабзи халқ табобатида юрак-қон томир касалликлари, камқонлик, полиартрит ва ичак касалликларини даволашда фойдаланилади. Сабзи шарбати авитаминоз (витаминлар етишмаслиги натижасида рўй берадиган касаллик) ни даволашда биринчи восита ҳисобланади. Бу сабзавот таркибидаги фитонцид моддалари микробларни ўлдиради, шунинг учун у шамоллаш ва томоқ безларининг яллиғланишида яхши самара беради. Бундан ташқари, сабзи кўз тўр пардаларини мустаҳкамлайди ва узоқни кўролмаслик, кўз толиқиши ҳолатларида ҳам фойда беради. Шунингдек, олимлар хом сабзидан хавфли ўсмаларни даволашда фойдаланиш мумкинлигини аниқлаган.

  • Сабзи Европа ва Осиё ошхоналарида айниқса, муҳим маҳсулот саналади. У ширин таъмга эга бўлгани учун кўплаб десертлар учун ҳам ишлатилиши мумкин.
  • Сабзавот шарбатлари ичида энг оммалашгани – бу сабзи шарбати.
  • Сабзини ҳомича ейилганда бета-каротин моддаси организмга бор йўғи уч фоиз ўзлашади. Ёғларни эритувчи витаминлар организмга яхшироқ сингиши учун уни қовуриб ёки димлаб пишириб истеъмол қилиш керак.
  • Сабзининг барча тури бириктирувчи тўқималар, шакар, эфир мойи ва оқсилга бой. Шунингдек, унинг таркибида калий, кальций, фосфор, мис, хром, рух, фтор ва темир елементлари мавжуд.
  • Сабзини 20–25 дақиқа қайнатилади. Унинг пўстини арчмасдан туриб қайнатган маъқул. Шунда витамин ва микроэлементлар кўпроқ сақланиб қолади.
  • Сабзи калорияси – 35 ккал.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Датефизион маълумотлар манитизациясида янгича имкониятларТиббий сабоқлар

Датефизион маълумотлар манитизациясида янгича имкониятлар

Тошкент шаҳрида Москванинг Datatex компанияси томонидан "Датефизион маълумотлар манитизациясида янгича имкониятлар" мавзусида жамоатчилик вакиллари иштирокида тадбир ташкил қилинди

15.09.2022237
ЁШЛАР ЎРТАСИДА ЧЕКИШНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ МУМКИНМИ?Жамият

ЁШЛАР ЎРТАСИДА ЧЕКИШНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ МУМКИНМИ?

Бугунги тезкор тараққиёт даврида ёшлар ўртасида электрон сигареталарга ружу қўйиш ва чекиш ҳолларининг тез-тез кўзга ташланаётгани ачинарли ҳол. Маълумотларга кўра, дунёда тамаки и

03.12.2021163
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.2022317
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022198