
Халқимизда “Яхшидан боғ қолади” деган пурмаъно нақл бор. Санъат ҳам бир боғ: ранглар боғи, сўзлар боғи, куйлар боғи. Уста боғбонлар уни шу қадар гўзал яратганки, кезган сари кезгингиз келади. Унда бор оламни унутасиз.
Ранглар боғига қилган саёҳатларимнинг бирида ниҳолларга қўнган Пикассонинг кабутарларига меҳр билан тикилиб турган кичик боғбонни учратдим. Келинг, сизни ҳам у билан таништирай. Воҳа қуёшининг олтин мўйқалами юзларига ўзгача ранг берган бу бўлажак рассом Умидахон бўлади.
Болалигидан табиат ва унинг бетакрор рангларига ҳайрат ила боқувчи бу истеъдодли қизнинг чизган илк расмларини кўрган отаси уни Яккабоғ туманидаги 12-Болалар мусиқа ва санъат мактабига олиб борди. Тинимсиз машқлар ва ҳаракатлар натижасида ёш иқтидор эгаси меҳридарё халқимизнинг буғдой ранг қиёфаси, залворли тоғлар салобати, шўхчан япроқларнинг рақсини оқ қоғозга ўзгача маҳорат билан тушира бошлади. Тиришқоқ, изланувчан Умидахон мактабдан фахрий ёрлиқлар билан қайтганда ота-онаси уни санъат соҳасига йўналтириб, адашмаганига яна бир бор амин бўлди.
Мактаб чоғларида Умидахон “Камалак юлдузлари”, “Маънавиятли ёш авлод” каби бир қатор республика кўрик-танловларида фахрли ўринларни эгаллади. У халқимизни қувонтирган ғалабани эса 2017 йил қўлга киритди. Ўша йили Умида Қаҳрамонова Россиянинг Қозон шаҳрида бўлиб ўтган “Казанские узоры” номли нуфузли халқаро танловда дастгоҳли рангтасвир йўналишида 1-, графика йўналишида эса 2-ўринни эгаллаб, юртимизга катта туҳфа билан қайтди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
МаданиятМаънавият – билимлар асоси
Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б
МаданиятХалқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси
"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
