Баланд тоғлардан оқиб тушаётган кўплаб жилға ва ирмоқларни бирлаштирувчи Зарафшон дарёси тезоқар Туятортар канали бўйлаб Ғаллаорол ҳудудидаги Қоровултепа сув омборига қуйилгач секинлашиб, осойишта тус олади. У вилоятимизнинг кўплаб фермер хўжаликларига қарашли боғ-роғлар, теракзор ва қишлоқ хўжалик экинларини обиҳаёт билан тўйинтириб келади. Ўқув даргоҳимиз қошида ташкил этилган “Ёш сайёҳлар” тўгараги аъзоларининг бир гуруҳи билан яқинда Қоровултепа сув омборига саёҳат уюштирдик.
Йўл-йўлакай тез тушар шаршараларни кўриб ҳайратимиз ошди. Бу ерда ўтлоқлар катта майдонни эгаллаган. Яшил оламнинг турфа мавжудотларини учратишингиз мумкин. Яккам-дуккам ёввойи олма, олча ва дўлана дарахтлари кўзга ташланиб қолади. Обиҳаётнинг мўллиги барча мавжудотларнинг яшаши учун қулай. Сув омбори манзараси мафтункорлиги билан ўқувчилар диққат-эътиборини тортади. Сув сатҳи минг бир жилоланиб, ҳақиқий жозиба касб этган. Табиати мўтадил.
Бу ерда ўнлаб турдаги балиқлар макон топган. Балиқчи қушларнинг беҳисоб галаси кўкни қоплаган. Мавсумий ўзгаришлар улар учун озуқаларни янгилайди, мўллигини таъминлайди. Қушларнинг чуғур-чуғури бир дам ҳам тинмайди. Уларнинг сув юзасидаги “зиёфати” тугамайди.
Бу сўлим масканда кузда ҳам ёрқин рангдаги гуллар ҳашаротларни жалб қилган. Аҳён-аҳёнда сакраб юрган қуёнлар кўзга ташланиб қолади. Улар мўйна ва гўшт объэкти сифатида амалий аҳамиятга эга. Беозор она қуён бизни кўргач, болаларининг исини туяди. Ҳид билиш ва эшитиш туйғусига таянса салгина ҳаракат ҳам унинг эътиборини тортади. Тезда кичкинтойларни бута орасига яширишга ҳаракат қилади.
Эрталаб бу ерда энг кўп қушлар йиғилади. Уларнинг хониши бошланиб, борлиқни турли овозлар чулғайди. Хониш қилишдан қайси қушлар эканини билиш қийин эмас. Қушлар сайраб, бир-бирига жавоб қайтарадилар. Уларнинг ҳар бир ҳаракати муҳим. Сув омбори теварак-атрофини ёввойи ўрдак, чиройли оққуш, қарчиғай, қашқалдоқ каби қушларни учратдик. Улар полапонини боқиш учун қанот қоқиб бир дам ҳам тинмасди. Йил фаслларга қараб қушларнинг феъл-атвори ҳам ўзгариб туриши табиий. Бизнинг бир кунлик саёҳатимиз ўқувчиларга бой таассурот қолдирди. Тўгарак аъзоларидан Жасур Турсунқулов, Шаҳбоз Райимов ва Озод Абдуқодировлар дўстларига табиатни севиш, қанотли дўстларимизни хавф-хатарлардан асраб, атроф-муҳитни янада ранго-ранг, кўркамлиги учун курашмоқ лозимлигини сўзлаб беришди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ИқтисодАЛКОГОЛЬ ВА ТАМАКИ БОЗОРИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ва ЁШЛАР ЎРТАСИДА УНИНГ ИСТЕЪМОЛИНИ ЧЕКЛАШ
Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган матбуот анжумани ёшлар ўртасида алкоголизм ва тамаки маҳсулотлари истеъмолини камайтириш, алкоголь маҳсулотлари айланмасини тартибга солиш ва и
Иқтисод«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди: фаолият қисқа сатрларда
«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди Андижон вилояти ҳудудий филиали ходимлари Олтинкўл тумани «Бедил» ва «Пахтакор» МФЙларда 110 нафар кам таъминланган, якка-ёлғиз отахон ва о
ИқтисодЛипомани олиб ташлаш керакми?
Липома – яхши сифатли ўсма, ёғ тўқималаридан тузилган бўлиб, асосан терида, кам ҳолатларда эса сут бези, бош ва орқа мияда ҳам ҳосил бўлади. Ўсма секин асталик билан ўсади ва мали
ИқтисодЁшлар қандай тартибда иш билан таъминланмоқда?
Миллий матбуот марказида "Ёшларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган замонавий касб-ҳунарларга ўргатиш, уларда тадбиркорлик кўникмалари ва меҳнатсеварлик фазилатларини шакллантириш
