Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

ҚАЛБИ қуёш билан СИРДОШ

11.09.2014
43 марта ўқилди
ҚАЛБИ қуёш билан СИРДОШ

Қўллари меҳнатдан қаварган, юзига ҳаёт қувончу-дардлар харитасини чизган момомга боқиб, йилларнинг яхши-ёмон соясини кўраман. Урушнинг совуқ ҳиди келиб турганда, балоғатга етмасдан катталар билан елкама-елка меҳнат қилиб ўрганган ўша пайтдаги ёшгина қиз бугунги кунда тўқсон олти ёшни қаршилаган.

Аслида хонадонимиздаги тўкин-сочинлик, қут-бараканинг мўллигига сабаб шу момомнинг дуолари эмасмикан, деб ўйлаб қоламан.

Баъзан тадбиркорлигимиз-у, тажрибамизни, топарман-тутарманлигимизни рўкач қилиб, олган машина-ю, замонавий уйларимизни кўрсатамиз.

Бугунги кунимиз момомнинг уруш ва очарчилик вақтида кеча-ю кундуз бир бурда қора нонни сўраб қилган илтижолари олдида тўкин бир бозорни эслатади.

Айтишларича, йилларнинг залворли юки ҳам момомнинг иродасини бука олмабди.

Йиллар ўца-да ўзгармаган ушбу иродани ўзимизда жамулжам этишга кучимиз етмай қолади.

Бировнинг айбини юзига айтиш, орқасидан иғво қилмаслик, ёлғон гапирмаслик, озодалик, тартибли овқатланиш ҳозирги кунда невара ва эвараларга ҳам ўргатиб келинаётган қоидалардир. Невара ва эвараларга ёд бўлиб кетган момомнинг иборалари кундалик турмушда ишлатиб турилади:

Текин ишласанг ишла, оч ишлама;

Душманга хор-зор этма;

Ана шундай қалби қуёш билан сирдош момом бугун юз билан юзлашай деб туришига қарамасдан, кўзойнаксиз невара ва эвараларининг тўйларига атаб кўрпача ва кўрпалар тикиш билан банд. Шундай хазиналаримизни кўз қорачиғимиздай асраб, ёш авлодни мукаммал тарбиялаб, соғлом вояга етказишда улардан андоза олайлик.

Теглар:#2014/37

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Қуёш юз терисини қаритмаслиги учун...Тиббий сабоқлар

Қуёш юз терисини қаритмаслиги учун...

Биласиз, қуёш нури терини қуруқлаштириб, ажин тушишига олиб келади. Узоқ вақт офтобда юришнинг яна бир асорати – бу пигмент доғларнинг юзага келишидир. Дерматологлар ҳам қуёшда узо

02.06.2021310
Қуёшнинг хавфли ультрабинафша нурларидан қандай ҳимояланиш керак?Тиббий сабоқлар

Қуёшнинг хавфли ультрабинафша нурларидан қандай ҳимояланиш керак?

Қуёшнинг юқори ультрабинафша нурлари нимаси билан хавфли? Ундан қандай ҳимояланиш керак? Бундай пайтда қуёш нури аллергик реакциялар келтириб чиқаришидан эҳтиёт бўлиш лозим. Хусуса

03.07.2023154
Жазирамада қуёш нурларидан сақланамиз!Саломатлик

Жазирамада қуёш нурларидан сақланамиз!

Юртимизда қуёшли, иссиқ давр бошланмоқда. Қуёш оламга ўз нурларини таратиш билан бирга, инсонларга маълум бир маънода соғлиқ ҳам инъом этади. Ундан тарқалаётган кўзга кўринмас ульт

27.05.202166
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.2022324