Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

ЎЗБЕКИСТОНДА ЯНГИ ВАКЦИНА ҚЎЛЛАНИШ АРАФАСИДА

14.11.2015
21 марта ўқилди
ЎЗБЕКИСТОНДА ЯНГИ ВАКЦИНА ҚЎЛЛАНИШ АРАФАСИДА

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Превенар 13-пневмококга қарши вакцинанинг амалиётга жорий этилиши пневмококк инфекциясининг олдини олишда ишончли қадам” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Рес­публикаси Соғлиқни салқаш вазирлиги санитария-эпидемиология хизматининг етакчи мутахассислари, илмий-тадқиқот институти олимлари, Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ва ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Мамлакатимизда истиқлол йилларида тизимли равишда амалга ошириб келинаётган изчил саъй-ҳаракатлар натижасида аҳоли ўртасида кўплаб юқумли касалликлар бўйича эпидемик вазиятнинг барқарорлиги таъминланмоқда. 2002 йилда ЖССТ томонидан мамлакатимизга “Ўзбекистон полиомиелит касаллигидан озод ҳудуд”лиги тўғрисидаги нуфузли халқаро сертификат берилганлиги барчамиз учун қувончлидир.

Сўнгги йилларда республикада полиомиелит, қизамиқ, қизилча ва вирусли В гепатитига қарши оммавий эмлаш кунлари ўтказилиб келинмоқда. Мамлакатимизда профилактик эмлаш сиёсати “Фуқаролар соғлиғини ҳимоялаш тўғрисида” ва “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш тўғрисида”ги қонунлар асосида олиб борилади. Эмлаш тадбирлари давлат бюджети ҳисобидан ташкил қилинади.

Давлатимиз томонидан эмлаш дастурини молиялаштиришга алоҳида эътибор берилаяпти. 2015 йилда вакциналарни харид қилиш учун 13 миллиард 600 миллион сўм маблағ ажратилди. Ривожланган давлатлар тажрибасига таянган ҳолда Миллий эмлаш календари доимо такомиллаштирилиб борилмоқда.

Аҳоли орасида ўткир ичак касалликлари билан хасталанишни камайтириш мақсадида 2014 йилдан бошлаб ротавирус инфекциясига қарши эмлаш амалиётга киритилди. Вирусология ИТИ маълумотларига кўра 5 ёшгача бўлган болалар ўртасида диарея хасталиклари билан касалланиш 30 фоизга камайди.

Теглар:#2015/44

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Тепкига қарши вакцина касалликдан қандай ҳимоялайди?Тиббий сабоқлар

Тепкига қарши вакцина касалликдан қандай ҳимоялайди?

Тиббиётда касалликлар профилактикасига алоҳида эътибор қаратилади. Сабаби, ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар миллионлаб инсонлар ҳаётини сақлаб қолиши мумкин. Шу боисдан мамлакати

17.03.2023287
Қизамиққа қарши вакциналарнинг самарадорлиги қандай?Тиббий сабоқлар

Қизамиққа қарши вакциналарнинг самарадорлиги қандай?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ўтган йили дунёда пандемия сабабли қизамиққа қарши ўз вақтида эмланмаслик оқибатида ушбу касалликни юқтириш билан боғлиқ 9 милл

26.04.2023120
Куз мавсуми болалар соғлиғига қай даражада таъсир кўрсатади?Тиббиёт олами

Куз мавсуми болалар соғлиғига қай даражада таъсир кўрсатади?

Куз – пишиқчилик мавсуми, ўзгаришлар фасли. Унинг табиатига монанд об-ҳаво ҳам тобора салқинлашиб бораверади. Шу боис шифокорлар мазкур фаслда саломатликка кўпроқ эътиборли бўлишни

21.09.2021298
СУЯК ВА АСАБ: боғлиқлик борми?Тиббиёт олами

СУЯК ВА АСАБ: боғлиқлик борми?

Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази шифокори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Искандар ХЎЖАНОВ билан болалар травматологияси бў

26.01.2021295