Республикада ОИТСга қарши кураш хизматининг иш фаолияти режасига мувофиқ, ўтган ҳафтада ҳудудий даражада ОИВ инфекцияси тарқалишини олдини олиш бўйича бир қатор тадбирлар ўтказилди.
Келгусида ОИВ инфекцияси борасидаги хизматлар сифатини яхшилаш мақсадида, Сирдарё вилоятига хизмат сафари амалга оширилди. Хусусан, Республика ОИТСга қарши кураш марказининг мутахассислари соғлиқни сақлаш тизимининг асосий звеноларидан бири бўлган хизмат фаолиятининг жиҳатларини ўзида жамлаган барча йўналишлари билан танишишди. Лаборатория хизматининг фаолияти ўрганилди, бунда туманлараро ОИВ диагностик лабораторияларининг иши ҳам қамраб олинди. ОИВ инфекциясини аниқлашда диагностик хизматнинг кўрсатилиши бўйича мониторинг ўтказилди, ОИВ инфекцияси бўйича диспансер ҳисобида турган пациентларга РВҚ препаратлар билан антиретровирус терапиясининг олиб борилиш тактикаси, диспансеризация динамикаси ўрганилди.
Вилоятнинг узоқ туманларига чиқиб, Ишонч хоналари ва амбулатор-поликлиника хизматининг Юқумли касалликлар кабинети фаолиятининг чуқур таҳлили ўтказилди.
“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатларини ҳимоя қилиш йили” муносабати билан Республика ОИТСга қарши кураш марказининг етакчи мутахассислари томонидан Сирдарё вилояти ОИТСга қарши кураш маркази ходимлари, шунингдек, ушбу муасасасага мурожаат этган пациентлар ва аҳоли орасида савол жавоб ва суҳбатлар ўтказилди.
Аҳоли орасида “Соғлом турмуш тарзи” тамойилларини инобатга олган ҳолда, ОИВ инфекциясига махфий ва бепул, яъни аноним текширувдан ўтиш имкониятини уларга етказилиб, фаол ташвиқот тарғибот ишлари ўтказилди. ОИТСга қарши кураш марказларида ҳафтанинг якшанба кунларидан ташқари ҳар куни Ишонч хоналари, аноним хоналар фаолият кўрсатади. Ушбу жойларда жинси, ижтимоий аҳволи ва бошқа шароитларидан қатьий назар, барча фуқаролар бепул маслаҳат олиб текширувдан ўтишлари мумкин.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
БарчасиОИВ инфекцияси нима?
ОИВ инфекцияси манбаи – бемор одамлар бўлиб, яширин давр бир неча ойдан 10-15 йилгача давом этиши мумкин. Бу даврда касаллик белгилари намоён бўлмайди ва ОИВ билан зарарланган шахс
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларКўкйўтал қандай хасталик?
Кўкйўтал нафас йўлининг жуда хавфли бактериал инфекцияси ҳисобланиб, унга йўлиққан киши йўталиши ёки акса уриши оқибатида ҳавога микроб тарқалади ва шу яқин атрофда нафас олган кши
ИқтисодОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимлар
Бугунги кунда мамлакатимизда ОИВ/ОИТС касаллигига қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг 2023 йил 20 январдаги “Одамнинг иммунитет танқис
