Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

“NIKA PHARM”НИНГ ИСТИҚБОЛЛИ ОДИМЛАРИ

20.04.2021
66 марта ўқилди
“NIKA PHARM”НИНГ ИСТИҚБОЛЛИ ОДИМЛАРИ

“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ ўз ҳамкори бўлган “SQB Securities” компанияси ОАВ ходимларига тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишларнинг амалий натижалари билан таништириб, унинг фаолияти тўғрисида маълумот бериш мақсадида “Nika pharm” дори маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасига пресс-тур уюштирди.

“SQB Securities” инвестиция компанияси бугунги кунда капитал бозорида турли инновацион ечимлар, маҳсулот ва хизматларни татбиқ этиб, йирик саноат корхоналари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг халқаро молия бозорига чиқишига кўмаклашиб келмоқда. Инвестицион воситачи, консультант, шунингдек, инвестицион активларнинг ишончли бошқарувчиси сифатида компания ҳам маҳаллий, ҳам халқаро молия институтлари билан инвестиция-банк соҳасида шерикчилик алоқаларини мустаҳкамламоқда. 

Бу ишлаб чиқарувчи корхоналар учун глобал ҳамкорлик платформасида кредит линиялари, маслаҳатлар, активларни бошқариш, инвестициявий битимлар ва бошқа операцияларни амалга оширишда стратегик ҳамкорликни таъминлайди. 

Жумладан, йирик фармацевтика ишлаб чиқарувчи – “Nika pharm” МЧЖ  “SQB Securities” кўмагида ана шундай имкониятга эга бўлди. Унга инвестиция компанияси саъй-ҳаракати билан Осиё тараққиёт банкидан 3 миллион АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри кредит жалб этилди.

Ушбу маблағ ҳисобига корхонанинг “Covid-19” касаллигини даволашда қўлланилаётган 20 турга яқин дори воситаларини ишлаб чиқариш кенгайтирилиб,  молиялаштирилди.

Пресс-тур давомида ОАВ ходимлари “Nika pharm” корхонасида дори маҳсулотларини қутилаш ва жойлаш ҳамда тайёрлаш каби ишлаб чиқариш жараёни билан танишишди. “Nika pharm”нинг ташкил топиши, фаолияти,  экспорт ва эришилган муваффақиятлар ҳақида маълумот берилиб, ролик намойиш этилди.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
ОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимларИқтисод

ОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимлар

Бугунги кунда мамлакатимизда ОИВ/ОИТС касаллигига қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг 2023 йил 20 январдаги “Одамнинг иммунитет танқис

29.11.2024224
Янги лойиҳа: малина қандай етиштирилмоқда?Иқтисод

Янги лойиҳа: малина қандай етиштирилмоқда?

Бугунги кунда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштиришда илғор ютуқларга эришилмоқда. Жумладан, 2023 йилда "Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшимча қиймат занжири ярати

04.10.2024218
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.2025285
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.2024167