Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Нефроптознинг давоси борми?

18.07.2016
44 марта ўқилди
Нефроптознинг давоси борми?

– Шифокор тиббий кўрик жараёнида менда нефроптоз (буйракларнинг пастга силжиши)ни аниқлади. Нима учун бу ҳолат содир бўлади? Буйракларим яна ўз жойига қайтадими?

Саёҳат МАҲКАМОВА, Самарқанд вилояти

– Нефроптоз хасталигининг сабаби турлича бўлиши мумкин. Бел соҳасининг шикастланиши, оғир жисмоний меҳнат, ҳаддан ортиқ оғир юк кўтариш, бирдан озиб кетиш, буйракларнинг юқумли касаллиги ва шу кабилар.

Бу хасталикка чалинган бемор сакраш ва силкинишдан ўзини асраши зарур. Оғир юк кўтариш мумкин эмас. Таомномада гўшт ҳамда туз истеъмолини чеклаш керак. Хасталикнинг илк босқичларида бандаж тақиш даркор. Ҳамда беморга шифокор даволаш физкультураси муолажаларини тавсия этади. Шунингдек, буйраклар жойидан пастга силжиганида хаста одам мунтазам диспансер назоратида бўлиши керак. Яна буйраклар УТТ қилиниб, пешоб таҳлили ҳам амалга оширилади.

– Сариқ тусли кўзойнаклар уйқусизликка даво деб эшитдим. Шу ҳақида маълумот берсангиз.

Олимжон ХОЛОВ, Навоий вилояти

– Шифокорларнинг кузатишларига кўра гаджетлар экранидан чиқувчи ҳаворанг нурлар организм биоритмини издан чиқарар экан. Шу сабабли уйқу чақирувчи гормон мелатонининг организмда ишлаб чиқарилиши сусайиб кетади. Гаджетнинг зарарли нурларини сариқ тусли кўзойнак бартараф этади. Шу сабабли кечқурун шу рангдаги кўзойнак тақувчи инсонлар тезроқ уйқуга кетади.

Теглар:#2016/28

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
«Қилтомоқ»нинг давоси борми?Тиббий сабоқлар

«Қилтомоқ»нинг давоси борми?

Халқ орасида «қилтомоқ» бўлибди» деган иборани кўп эшитамиз, аммо доим ҳам бу қандай касаллик эканини билавермаймиз. Хўш, «қилтомоқ» қандай касаллик?! Ушбу хасталикнинг олдини олиш

16.07.2021249
«Доктор, тиззамда туз борми?»Табобат

«Доктор, тиззамда туз борми?»

Тизза бўғими оғриқларининг асосий сабабчиси бўлган артроз касаллиги кенг тарқалган ортопедик патологиялардан бири бўлиб, халқимиз орасида «бўғимимда туз бор экан», «бўғимимда емири

03.05.2024263
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.2022319
“ИФТИХОР”ЛИКЛАР ИШЛИ БЎЛМОҚДАМИ?Жамият

“ИФТИХОР”ЛИКЛАР ИШЛИ БЎЛМОҚДАМИ?

Чирчиқ шаҳар “Ифтихор” маҳалласидаги 7-мактабда ёшлар ва аёлларнинг иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Маҳалладаги 278 нафар ишсиз фуқаронинг и

05.04.2021290