Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

МУВАФФАҚИЯТЛАРИМГА ҚАНОЦАН ВАТАН!

21.09.2012
26 марта ўқилди
МУВАФФАҚИЯТЛАРИМГА ҚАНОЦАН ВАТАН!

Ҳеч бир ижодкор йўқки, Ватанининг гўзаллиги, унинг саҳоватидан, рангин дунёсидан илҳомланиб ижод қилмаса. Мен ҳам юртимнинг ёш ижодкор фарзанди сифатида унинг ранг-баранг ҳаётидан завқланиб, илҳомланиб яшайман.

Ватаним арзимаган ютуқларимни қадрлаб, яна ҳам юксак марраларга эришишимга қўш қанот, шижоат, ҳам ирода, ҳам матонат бўлди. Илк бор саҳнага чиқиб, ўз истеъдодимни намоиш этганимда, “Санъат ғунчалари” республика ёш мусиқачилар танловида ИИИ-даражали диплом билан тақдирланганимда юртимнинг, халқимнинг, юксак ишонч ва далдасини ҳис этдим.

2008-йил ноябрь ойида Қозоғистоннинг Актобе шаҳрида “Классика-2008” кўрик-танловида иккинчи ўринни, Астана шаҳрида 2011 йил декабрь ойида “Астана - Мерей” кўрик танловида фахрли биринчи ўринни эгаллашимнинг барчаси билдирилган ишонч ва яратилган имкониятларнинг маҳсули деб биламан.

Шу йили 19-апрель куни Франсияда ўтказилган “Николай Рубинштейн” номли халқаро пиониночилар кўрик-танловида ҳам фахрли И-ўринни қўлга киритдим. Танлов сўнггида қалбим бир энтикди. Кўнглимдан бир ўй бетиним айланаверди. Соддагина, ижодкор ўғлингга имконият эшигини очиб, қўллаб қувватлаб, иккиланишсиз далда бўлиб, ишонч билдирдинг! Ўзингга таъзимдаман, Халқим!

Бу йили Тошкент давлат Консерваториясига грант асосида ўқишга қабул қилиндим. Келгусида режаларим, орзуларим бир олам. Юртимнинг мустақиллик байрами муносабати билан “Ёшимиз 21да” деб номланган мусиқий ҳадямизни тез кунларда тақдим этамиз. Шу йили декабрь ойларида Қозоғистон шаҳрида тўрт йилда бир маротаба бўлиб ўтадиган “САБИТ”деб номланган Халқаро пиониночилар кўрик танловига тайёргарлик кўряпман. Насиб қилса галдаги ютуғимни ҳам ўзингга армуғон этаман, Ватаним! Яна бир бор қутлуғ айёминг муборак бўлсин.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.2022324
Ўқувчингиз «хобби»сини биласизми?Жамият

Ўқувчингиз «хобби»сини биласизми?

Ўқувчилар ўртасида ҳаётга енгил муносабатда бўладиган, дунёқараши тор ва юзаки фикрлайдиган ўсмирлар ҳам йўқ эмас. Аслида ҳаёт гўзаллигидан баҳраманд бўлиш, уни қанчалар қизиқарли

27.10.2020314
“ИФТИХОР”ЛИКЛАР ИШЛИ БЎЛМОҚДАМИ?Жамият

“ИФТИХОР”ЛИКЛАР ИШЛИ БЎЛМОҚДАМИ?

Чирчиқ шаҳар “Ифтихор” маҳалласидаги 7-мактабда ёшлар ва аёлларнинг иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Маҳалладаги 278 нафар ишсиз фуқаронинг и

05.04.2021293
Cалоҳиятли кадрлар тайёрлаш – давр талабиЖамият

Cалоҳиятли кадрлар тайёрлаш – давр талаби

Таълим масканига кирарканман бир гуруҳ оқ халатли ўқувчи қизлар салом беришиб, раҳбарият биноси томонга бош­лашди: – Юринг, сизга йўлни кўрсатиб юборамиз. Биз ҳам дарсга киряпмиз.

31.05.2021287